2024 йил сентябрь учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак
Тавсияда:
– 2024 йил сентябрь учун ЖШДС ҳисоблаш учун зарур базавий маълумотлар;
– 2024 йил сентябрь учун ЖШДС қандай ҳисобланади:
оддий вазиятда;
имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда;
ўриндошга;
ШЖБПҲга ихтиёрий бадал ўтказилганда;
нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари хизматлари учун ҳақ тўланганда;
юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи жисмоний шахснинг даромадларидан;
норезидент даромадларидан.
2024 йил сентябрь учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини қуйидаги асосий маълумотларга асосланиб ҳисобланг:
- иш соатлари сони:
5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 151;
6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 152;
36 соатлик иш ҳафтасида – 137;
- иш кунлари сони:
5 кунлик иш ҳафтасида – 19;
6 кунлик иш ҳафтасида – 23;
- Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахснинг даромадларига 12 % ставка бўйича солиқ солинади (дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлар бундан мустасно)
; - Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган жисмоний шахснинг Ўзбекистондаги манбалардан меҳнат шартномалари (контрактлари) ва фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича олган даромадларига 12 % ставка бўйича ЖШДС солинади
; - меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ) миқдори январь–сентябрь ойларида – 1 050 000 сўм

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter