МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни тузиш бўйича трансформацион моделни қандай тайёрлаш керак
Тавсияда:
– трансформация жараёни босқичлари;
– трансформацион моделни тузишда ҳисобга олиниши лозим бўлган жиҳатлар;
– трансформацион жадвалнинг тузилиши.
МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни қуйидагича тузиш мумкин:
- МҲХС асосида барча операцияларни тўлиқ юритиш
ёки
- БҲМС бўйича тузилган ҳисоботни МҲХС бўйича молиявий ҳисоботга трансформация қилиш.
Бунинг учун MS Excel дан фойдаланиш қулай. Агар бирламчи маълумотлар ва ўзгаришлар жуда кўп бўлса, трансформацияни махсус дастурий маҳсулотлар ёрдамида ўтказган маъқул.
МҲХСга ўтиш босқичлари ҳақида мутахассисларимизнинг тавсиясида ўқинг.
Трансформация жараёни нималардан иборат
Трансформациянинг асосий босқичлари:
- БҲМС ва МҲХС бўйича ҳисоб сиёсатларининг қиёсий таҳлили;
- БҲМС ва МҲХС бўйича ҳисобот элементларининг таснифи ва баҳоланишидаги номувофиқликларни аниқлаш мақсадида ҳисоб маълумотларини моддама-модда таҳлил қилиш, тузатишлар ҳажмини аниқлаш;
- тузатиш учун зарур бўлган маълумотнома ва бошқа ишчи маълумотларни йиғиш;
- трансформацион модель формати ва трансформация регламентини тайёрлаш;
- ҳисоб маълумотларининг бир массивини (сальдо, айланмалар) бошқаларига тузатишлар ёрдамида «кўчириш». Хусусан:
– реклассификацион тузатишларни ҳисоблаш ва ўтказиш, яъни БҲМСда тан олинган айрим активлар, мажбуриятлар ёки капитал компонентларини МҲХСга мувофиқ активлар, мажбуриятлар ёки капитал компонентларининг бошқа турларига ўтказиш;
– активлар ва мажбуриятлар баҳосини ўзгартириш бўйича трансформацион тузатишларни ҳисоблаш ва ўтказиш;
- МҲХС бўйича...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter