Норезидентларга кўрсатиладиган воситачилик хизматларини расмийлаштириш, ҳисобга олиш ва уларга солиқ солиш
Тавсияда:
– норезидентлар билан воситачилик битимларини ҳужжатлар билан расмийлаштириш;
– норезидентлар билан воситачилик битимларининг божхона расмийлаштируви;
– ташқи савдо контрактлари бўйича курс фарқларини ҳисобга олиш;
– норезидентлар билан воситачилик операцияларига солиқ солиш.
Норезидент билан воситачилик битимини ҳужжатлар ёрдамида расмийлаштириш
Норезидентларга воситачилик хизматларини кўрсатар экансиз, хизматлар экспортини амалга ошираётган бўласиз.
Хизматлар экспорти – Ўзбекистон юридик ёки жисмоний шахси томонидан хорижий давлатнинг юридик ёки жисмоний шахсига кўрсатиладиган жойидан қатъи назар хизмат кўрсатиш
.
Ўз кучингиз билан хизматларни кўрсатишга доир хорижий валютада тузилган қуйидаги контрактлар экспорт контрактларига тенглаштирилади:
- ХМИ, донор мамлакатлар, хорижий давлатлар ҳукуматлари, бошқа норезидентлар маблағлари ҳисобига Ўзбекистон ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича халқаро тендерларда иштирок этиш натижалари бўйича;
- хизматлардан Ўзбекистон ҳудудида фойдаланиш шарти билан бевосита шартнома шартларида норезидентлар билан.
Воситачилик шартномасини тузгач, у ҳақдаги маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритинг
.
Воситачилик тусидаги шартномани тузишда нимага эътибор қаратиш кераклиги ҳақида тавсияда ўқинг.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter