Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади

preview

«Юридик шахсларга хорижий ижтимоий тармоқларда реклама харажатларини корпоратив валюта карталари орқали тўлашга 19.05.2023 йилдаги ВМҚ-207-сон қарори билан рухсат берилган. Корхона Инстаграм ижтимоий тармоғидаги реклама бериш харажатларини  корпоратив валюта картаси орқали тўлади. Бу ҳолда у қандай солиқларни тўлаши керак?»

Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти,  «Жавоб берамиз!» хизматининг мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:

Эътибор беринг

Материал «Жавоб берамиз!» пуллик базасидан, истисно тариқасида эълон қилинмоқда.

Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавоблар базасининг барчасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг.

 

– Сизнинг саволингизда айтиб ўтилган меъёр Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида Низомда ҳам ўз аксини топган.

Хўжалик юритувчи субъектлар ташқи савдо операциялари доирасида хорижий ижтимоий тармоқлар ва интернет-ресурсларда реклама жойлаштириш хизматлари учун чет эл валютасидаги корпоратив банк карталари орқали календарь ойи учун 5000 (беш минг) АҚШ долларидан ошмаган миқдорда тўловларни амалга оширишлари мумкин.

Қуйидаги тушунтириш фойдали бўлиши мумкин:

 

Тўловлар ҳақидаги маълумот ТСОЯЭАТга киритилади. ТСОЯЭАТга маълумот киритишда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

  • хорижий ижтимоий тармоқ (интернет-ресурс) номи ва у рўйхатдан ўтган давлат;
  • реклама хизматларини кўрсатувчи хорижий ташкилот номи;
  • тўлов санаси ва суммаси;
  • хизмат кўрсатилганини тасдиқловчи ҳужжатнинг рақами, санаси ва суммаси.

Агар хорижий ташкилот кўрсатилган хизматлар бўйича ҳужжат тақдим этмаган бўлса, хизмат кўрсатиш санаси ойнинг охирги куни ҳисобланади .

 

ҚҚС

Кўриб чиқилаётган вазиятда Инстаграм ижтимоий тармоғи томонидан кўрсатилган реклама хизматлари электрон шаклдаги хизматлар ҳисобланади . Уларнинг ҚҚС солиш мақсадида реализация қилиш жойи Ўзбекистон ҳисобланади . Шу сабабли улар ҚҚСга тортилади.

Мавзу бўйича материал:

 

Корхона солиқ агенти сифатида ҚҚС суммасини ҳисоблаб чиқиши, уни хорижий корхонадан ушлаб қолиши ва бюджетга тўлаши керак. Агар шартномада Ўзбекистон Республикаси бюджетига тўланиши лозим бўлган ҚҚС назарда тутилмаган бўлса, солиқ агенти ҚҚСни ўз ҳисобидан тўлаши шарт. ҚҚС тўланганини тасдиқловчи тўлов ҳужжати СК 37-бобига мувофиқ солиқ суммасини ҳисобга киритиш  ҳуқуқини беради .

Корхона чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этади.

 

Норезидентлар даромадидан олинадиган солиқ

Инстаграм ижтимоий тармоғида реклама хизматларини кўрсатганлик учун норезидент-юридик шахс олган даромад Ўзбекистон Республикасидан ташқарида хизматлар кўрсатишдан олинган даромад ҳисобланади ва норезидентлар даромадидан олинадиган солиққа тортилмайди .

 

Фойда солиғи

Корхонангиз томонидан Инстаграм ижтимоий тармоғида реклама хизматлари учун амалга оширилган харажатлар иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатлар ҳисобланса, фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегирилади .

 

 

 

Норезидентларни солиққа тортиш Норезидентларни солиққа тортиш Норезидентларни солиққа тортиш /uz/publish/doc/text204825_instagramda_reklama_joylashtirish_qanday_soliq_oqibatlariga_olib_keladi