Умумий озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш ҳажми 90 фоиздан кам бўлса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишни қандай расмийлаштириш керак

preview

«Ресторанда битта фаолият тури – умумий овқатланиш маҳсулотларини тайёрлаш ва бар, алкоголли маҳсулотларни сотишга рухсат бор. Бизда қўшимча чакана савдо нуқтаси йўқ, лекин алкоголь ва тамаки маҳсулотлари маркировкаланган товарлар қаторига киритилганлиги сабабли, биз уларни «ASL-BELGISI» тизимида ҳисобга оламиз ва бу бўйича МХИКни кўрсатамиз.

Шу билан бирга бизга харид қилиш далолатномасини расмийлаштириш имконияти ёпилди. «Yangi texnologiyalar» ИАМда тушунтиришларича, МХИК кодлари бўйича бизда завод салқин ичимликлари, спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари реализацияси мавжуд. Натижада ўзимиз тайёрлаган таомлар савдоси  ҳажми сотув ҳажмининг 90 фоиздан камини ташкил этади».

Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлади:

Экспертнинг керакли тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

- Дарҳақиқат, умумий овқатланиш корхоналари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жисмоний шахслардан нақд пулга харид қилишда кирим ҳужжатларини электрон расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда «харидор - ҳисобот даврида умумий овқатланиш хизматларини кўрсатишдан тушган даромади товарларни (хизматларни) реализация қилишдан тушган умумий даромаднинг камида 90 фоизини ташкил этадиган умумий овқатланиш корхонаси» деган таъриф мавжуд. Ва бу ҳужжатнинг умумий маъноси доирасида мутлақо тушунарсиз бўлиб, кўплаб саволлар ва эътирозларни келтириб чиқаради.

Моҳиятан бу ҳужжат – солиқчиларнинг ўзлари учун кўпроқ керак ва қизиқарли бўлган ҳужжат. У солиқчилар умумий овқатланиш корхонаси томонидан сабзавотлар, гўшт ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилиш учун шунча сумма йўналтирилганини тушуниши учун керак. Кейинчалик солиқларни тўғри ҳисоблаш ва тўлиқ ҳамда тўғри тўланишини назорат қилиш учун. Ва солиқчилар учун товарлар реализациясида умумий овқатланиш маҳсулоти неча фоизни ташкил этиши қандай фарқ қилиши тушунарсиз.

Корхона ассортиментида салқин ичимликлар, спиртли ичимликлар, тамаки маҳсулотлари бўлса, нима ўзгаради? Ёки у бўш хоналарни ижарага берса ёки бошқа даромад манбаларига эга бўлса-чи? Бундай ҳолда солиқчилар учун бундай корхона ўзининг асосий фаолият тури – умумий овқатланиш доирасида жисмоний шахслардан нақд пулга қанча қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харид қилгани муҳим эмасми? Низом матни ва уни амалда қўллаш амалиётидан ҳозир – ҳа, муҳим эмас, деган хулоса келиб чиқмоқда.

Бундан ташқари, электрон харид далолатномасини юбора олмайдиган кўплаб умумий овқатланиш корхоналари ушбу харид далолатномасининг «қоғоз варианти»ни тайёрлаш ҳуқуқи улар учун сақланиб қолаётганини тушунмайдилар.

Агар мен нотўғри фикрласам, у ҳолда Солиқ қўмитасидан, МХИК бўйича маълумотлар асосида солиқ органларининг ахборот тизимлари умумий реализация ҳажмида умумий овқатланиш маҳсулотлари реализациясидан олинган даромадлар ҳажми менда 90% дан кам деб ҳисоблаган бўлса, жисмоний шахслардан нақд пулга қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қайси ҳужжат билан расмийлаштириш кераклиги бўйича расмий тушунтиришлар олиш яхши бўларди. Ҳозирча бу борада на ёзма, на оғзаки тушунтиришлар мавжуд.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Савдо ва овқатланиш Савдо ва овқатланиш Савдо ва овқатланиш /uz/publish/doc/text204947_umumiy_sotish_hajmida_uz_mahsuloti_90_foizdan_kam_bulsa_umumiy_ovqatlanish_korhonasi_qishloq_hujalik_mahsulotlari_haridini_qanday_rasmiylashtirishi_kerak