Бухгалтерлар учун батафсил тушунтиришлар:
Ижара тўловининг энг кам ставкаларига оширувчи коэффициентларни жорий этиш нималарга олиб келади
2025 йилда маҳаллий ҳокимият органларига 27.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1011-сон қонуни билан ижара тўлови энг кам ставкаларига 2,0 гача оширувчи коэффициентларни қўллаш ҳуқуқи берилди. Бундай қарорнинг ижобий ва салбий томонларини buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА санаб ўтди:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Эслатма
Ўзбекистонда ижара тўловининг энг кам ставкаларини қўллаш тартиби ҳақида бу ерда ёзган эдик:

– Маҳаллий ҳокимият органлари энг кам ставкаларга оширувчи коэффициентларни «ер солиғини ҳисоблаш мақсадида белгиланган ҳудудлар кесимида» жорий этадилар. Улар буни, биринчидан, солиқ солиш мақсадида, чунки бюджетга максимал даражада маблағ тушишидан бевосита манфаатдордирлар. Иккинчидан, «ноаниқ» битимларнинг олдини олиш, ижарага берувчиларнинг «яширин» даромадларини қисқартириш учун жорий этилади.
Масалан, Тошкент шаҳрида яшаш учун мўлжалланмаган биноларнинг 1 кв. метрини ижарага беришда 45 000 сўмлик энг кам ставка унинг бозор қийматига мос келмайди. Агар мулкни ижарага бериш бўйича битим шаффоф бўлса (нақд пулсиз ҳисоб-китобларга асосланган), томонлар, одатда, унинг бозор қийматидан келиб чиқадилар. Агар уларда нақд пул шаклида ҳисоб-китоблар назарда тутилган бўлса, бу ерда қонунбузарликлар бўлиши мумкин. Бу ҳолда коэффициентли механизм ишга тушади: солиқ солиш мақсадида ижарага берувчи ижарадан олинган даромадлар бўйича солиқларни оширувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда энг кам ставка бўйича тўлайди.
Шунингдек, маҳаллий ҳокимият органларига сайёҳлик йўналишлари бўйича оширувчи коэффициент жорий этиш ҳуқуқи берилган. Масалан, Бўстонлиқ тумани (Тошкент вилояти) – сайёҳлик йўналишига. У ерда ҳам 1,8 дан 2 гача оширувчи коэффициент жорий этилиши эҳтимоли юқори.
Умуман олганда, оширувчи коэффициентлар жорий этилиши бир квадрат метрнинг бозор қийматига олиб келди деб катта ишонч билан айтиш мумкин. Демак, бу – шу нуқтаи назардан тўғри қарор.
Бироқ, бошқа томондан, у ҳаммани тенглаштириб қўйди ва баъзи ҳолларда ижара ҳақи бозор нархига мос келмаслигига олиб келди. Масалан, сиз айвонлар, ёрдамчи хоналар, гаражлар ва ҳоказоларни ёки – элита кўчмас мулкини ижарага беришингиз мумкин. Ўйлаб кўрадиган жиҳатлар бор...
![]()