Февраль ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
СК-2025: ҚҚС бўйича янги имтиёзлар ва экспортда ноль даражали ставкани тасдиқлаш тартибини соддалаштириш

ҚҚС соҳасидаги янгиликлар ҳақида buxgalter.uz сўрови бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мутахассислари маълумот беришди:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
1. Вақтинчалик имтиёзлар
- Протез буюмларини олиб киришда
2027 йил 1 январгача тасдиқланган рўйхат бўйича протез буюмлари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини олиб киришда «божхона» ҚҚСдан озод қилинади. Ушбу имтиёз 2024 йил 1 апрелдан олиб кирилган протез буюмлари, бутловчи ва эҳтиёт қисмларга ҳам тадбиқ этилади .
- Вагон ва контейнерлар операторларига
2026 йил 1 январгача темир йўл ташишларида Ўзбекистон резиденти-операторлари томонидан вагон ва контейнерларни ижарага бериш ҚҚСдан озод қилинади. Ушбу имтиёз операторлар томонидан 2024 йил 1 ноябрдан кўрсатилган ижара хизматларига ҳам тадбиқ этилади .
2. Муддатсиз имтиёзлар:
- Давлат мулкини реализация қилишда
2025 йил 1 январдан давлат мулкини, шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида реализация қилишда ҚҚС бўйича муддатсиз имтиёз жорий этилади . Эслатиб ўтамиз, давлат мулкини реализация қилишда (топширишда) ҚҚСни солиқ агенти – ушбу мулкни харид қилувчи (олувчи) ҳисоблаб чиқаради ва тўлайди
. Имтиёзнинг жорий этилиши солиқ агентига давлат мулкини харид қилишда ҚҚС тўламаслик имконини беради.
3. Экспортда ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини ҳужжатлар билан тасдиқлаш тартибини соддалаштириш
Энди экспорт операцияларини тасдиқлаш учун солиқ органларига товарларни Ўзбекистон божхона ҳудудидан олиб чиқиш учун чиқариш амалга оширувчи божхона органининг белгиси қўйилган БЮД тақдим этиш талаб этилмайди . Товарни олиб чиқаётган транспорт воситасининг Ўзбекистон божхона чегарасини кесиб ўтиши тўғрисидаги маълумотларни солиқчилар божхона органлари билан электрон ахборот алмашинуви орқали реал вақт режимида оладилар. Шу муносабат билан Солиқ кодекси божхона органларини солиқ органларига реал вақт режимида қуйидаги маълумотларни тақдим этишга мажбур қилади
.
- импорт операциялари бўйича;
- товарлар божхона чегарасини кесиб ўтгандан сўнг экспорт операциялари бўйича;
- электрон тижорат орқали реализация қилинган товарлар ҳам қўшилган ҳолда, товарларнинг Ўзбекистон божхона чегараси орқали ҳаракатланиши тўғрисида.
ҚҚСни қоплашда экспортчилардан Ўзбекистон божхона ҳудудидан товарларни олиб чиқиш пунктидаги божхона органининг белгиси қўйилган БЮД тақдим этиш ҳам талаб қилинарди . Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилиши, шунингдек «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармонига мувофиқ
ушбу талаб бекор қилинади.
Эътибор беринг
Барча солиқлар бўйича ҳисоб-китоб мисоллари билан долзарб тушунтиришларни Buxgalter Pro'да топасиз.