Ижарага берувчи жисмоний ёки юридик шахс қандай энг кам ставкадан келиб чиқиб солиқ тўлаши лозим

preview

«Корхона биноларни ижарага беради. Шунингдек, у жисмоний шахсдан ўзи ҳам ижарага олади. 2025 йилда Тошкент шаҳрида кўчмас мулкни ижарага беришда оширувчи коэффициентлар белгиланган. Корхона Тошкент шаҳрида кўчмас мулкни ижарага беришда қандай энг кам ставкадан келиб чиқиб солиқ тўлайди? Ва жисмоний шахсдан кўчмас мулкни ижарага олишда солиқ агенти сифатида ЖШДС қандай энг кам ставкадан келиб чиқиб тўланиши керак?»

Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:

Эътибор беринг

Материал «Жавоб берамиз!» пуллик базасидан, истисно тариқасида эълон қилинмоқда.

Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавоблар базасининг барчасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга кириш ҳуқуқини расмийлаштиринг.

 

– 2025 йилда кўчмас мулкни ижарага беришда солиқлар Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши қарори билан белгиланган оширувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда ижара тўловининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб тўланади.

2025 йилги Давлат бюджети тўғрисидаги қонун билан кўчмас мулк ва автотранспортни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланган. Бунда 2025 йилда маҳаллий ҳокимият органларига ижара тўловининг энг кам ставкаларига нисбатан 2,0 гача оширувчи коэффициентларни қўллаш ҳуқуқи берилди.

Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши Тошкент шаҳри учун оширувчи коэффициентларни 26.12.2024 й. №VII-4-024-14-0-K/24-сонли Кенгаш қарорининг 8-иловаси билан жорий этди.

Масалан, агар Тошкент шаҳрининг 3-ҳудудида нотурар кўчмас мулк ижарага берилса, 2025 йилда ижара тўловининг энг кам ставкаси 1 кв. м учун 90 минг сўмни ташкил этади. Ижарага берувчи юридик ёки жисмоний шахс бўлиши мумкин, сумма ўзгармайди.

Эътибор беринг

Юридик ва жисмоний шахслар кўчмас мулкни оширувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларидан юқори ёки паст бўлиши мумкин бўлган шартнома қиймати бўйича ижарага беришга ҳақли.

Оширувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолдаги энг кам ставкалар фақат солиқ солиш мақсадида белгиланган.

 

 

 

 

ЖШДС ЖШДС ЖШДС /uz/publish/doc/text205452_ijaraga_beruvchi_jismoniy_eki_yuridik_shahs_qanday_eng_kam_stavkadan_kelib_chiqib_soliq_tulashi_lozim