Корхоналар ҳисобрақамида 2-картотека мавжуд бўлса ҳам электр энергияси ва газ учун тўловларни амалга ошириши мумкин

preview

Хўжалик юритувчи субъектларнинг коммунал хизматлар (электр энергияси, газ таъминоти) учун тўловлари уларнинг асосий ҳисобрақамига келиб тушган маблағлар доирасида навбатдан ташқари амалга оширилади. Бу МБ бошқаруви, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитасининг қўшма қарори (15.01.2025 й. АВ рўйхат рақами 2342-12-сон) билан белгиланган.

Norma.uz портали батафсил маълумот бермоқда:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобрақамларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, хўжалик субъектининг асосий ҳисобрақами очилган банкда 2-картотека мавжуд бўлганда тўловлар навбати аниқлаштирилди.

Янги қоидаларга кўра, хўжалик юритувчи субъектларнинг коммунал хизматлар (электр энергияси, газ таъминоти) учун тўловлари уларнинг асосий ҳисобрақамига келиб тушган маблағлар доирасида навбатдан ташқари амалга оширилади.

Ҳужжат 2025 йил 16 январдан кучга кирди.

Манбани кўринг.

 

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text205570_korhonalar_hisobraqamida_2-kartoteka_mavjud_bulsa_ham_elektr_energiyasi_va_gaz_uchun_tulovlarni_amalga_oshirishi_mumkin