2025 йил учун мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларига оид маълумотномани тўлдиришда нималарга эътибор бериш керак

preview

20 январь – 2025 йил учун мол-мулк солиғининг тахмин қилинган суммаси тўғрисидаги маълумотномани топширишнинг сўнгги куни .

«ICONSULTANT» МЧЖ солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА маълумотномани тўлдириш ва жўнатишда нималарни ҳисобга олиш кераклигини тушунтирди:

Экспертларнинг зарур тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Эътибор беринг: автоматик тарзда шакллантириладиган маълумотномада минимал қиймат акс эттирилишига қарамай, бу ҳар доим ҳам тўғри бўлмайди!

Солиқ кодексига мувофиқ:

  • минимал қиймат фақат у бухгалтерия қийматидан катта бўлган ҳолда қўлланилади;
  • агар бухгалтерия қиймати минимал қийматдан катта бўлса, солиқни бухгалтерия қийматидан тўлаш керак (бу – бино ёки иншоотнинг йиллик ўртача қолдиқ қиймати).

Бухгалтерия қийматидан солиқни тўғри ҳисоблаш учун:

1) my3.soliq.uz да «Алоҳида солиқ ставкаси қўлланиладиган кўчмас мулк объектлари ва ер участкалари» хизматидан фойдаланиш;

2) услубий кўрсатмаларга мувофиқ керакли маълумотларни тўлдириш лозим.

Автоматик тўлдириш сизни чалғитмаслиги керак – зарур бўлганда ҳисоб-китобни (маълумотномани) текширинг ва тузатинг! Ва албатта қалқиб чиқувчи ойналардаги маълумотларни текширинг! Қизиқ жиҳат: СК 417-м. 5-қисмида «жорий солиқ даври учун тегишли йилдаги мол-мулкнинг тахмин қилинаётган солиқ базаси (йиллик ўртача қолдиқ қиймати (йиллик ўртача қиймати))дан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотнома» ҳақида сўз боради. Эътибор беринг: «солиқ базаси» сўзларидан кейин нуқта йўқ, балки йиллик ўртача қиймат ҳақида аниқлик киритилган. Яъни қонун матнига кўра маълумотномада (Ҳисоб-китоб билан аралаштирманг) айнан бухгалтерия қиймати ҳақида сўз боради.

Яна бир жиҳат: кўпроқ миқдорда солиқ тўлаш учун my3.soliq.uz даги «Алоҳида солиқ ставкаси қўлланиладиган кўчмас мулк объектлари ва ер участкалари» интерактив хизмати орқали кичик «квест»ни ўтиш керак. Батафсил йўриқнома – 4.1-иловада. Услубий кўрсатмаларнинг қоидаларига тегишли савол туғилади: агар бу – СКнинг тўғридан-тўғри талаби бўлса ва бунда солиқ суммаси кўпроқ чиқса, бухгалтерия қиймати бўйича солиқ ҳисоблашда кадастр ва бошқа ҳужжатларнинг сканерланган нусхаларини талаб қилиш нима учун керак?

Манбани қаранг.

 

 

 

Мол-мулк солиғи Ўзбекистонда: ҳисоблаш, тўлаш мол мулк солиғи, солиқ ҳисоб китоби, мулк солиқлари, солиқ имтиёзлари, солиқ тўловлари Мол-мулк солиғи: кимлар тўлайди, қандай ҳисобланади, қайси мулклар солиққа тортилади ва имтиёзлар қандай қўлланилади. Солиқ ҳисоботи, тўлов муддатлари ва камчиликлар бўйича барча жавоблар Buxgalter.uz сайтида! /uz/publish/doc/text205572_2025_yil_uchun_mol-mulk_soligi_buyicha_bunak_tulovlariga_oid_malumotnomani_tuldirishda_nimalarga_etibor_berish_kerak