Қандай қилиб таъсисчи директорни асоссиз хизмат сафарлари учун жавобгарликка тортиши мумкин

preview

«Мен МЧЖнинг таъсисчисиман. Корхонамнинг директори ишлаб чиқариш зарурати бўлмаган ҳолда, қариндошлари яшайдиган Нукусга тез-тез хизмат сафарига бормоқда. Бунда у харажатларни ташкилот ҳисобидан хизмат сафари харажатлари сифатида қоплаяпти.

Мен таъсисчи сифатида директордан асоссиз хизмат сафарлари туфайли етказилган моддий зарарни ундириб олишга ҳақлиманми?»

 Саволга «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассислари жавоб беришди:

Эътибор беринг

Материал «Жавоб берамиз!» пуллик базасидан, истисно тариқасида эълон қилинмоқда.

Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавоблар базасининг ҳаммасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга кириш ҳуқуқини расмийлаштиринг.

 

– Ҳа, сиз директордан асоссиз хизмат сафарлари туфайли етказилган моддий зарарни ундириб олишга ҳақлисиз.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги низомнинг 2-бандига мувофиқ хизмат сафари – бу ходимни ташкилот раҳбарининг буйруғи (қарори, фармойиши) бўйича муайян муддатга доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун бошқа жойга юборишдир.

Жамиятнинг яккабошчиликдаги ижро органи (директор) ўзининг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли МЧЖга етказилган зарар учун жамият олдида жавобгар бўлади, агар қонун ҳужжатларида жавобгарликнинг бошқа асослари ва миқдори белгиланмаган бўлса .

Жамият ёки унинг иштирокчиси жамиятнинг яккабошчиликдаги ижро органи томонидан жамиятга етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақли .

Бунда МК 349-моддасига асосан:

  • меҳнат шартномаси бўйича ишлайдиган раҳбар томонидан ташкилотга етказилган зарар Меҳнат кодексида белгиланган қоидаларга риоя қилган ҳолда, ташкилот мулкдори ёки у вакил қилган органнинг қарори асосида қопланади;
  • раҳбар етказилган зарарни ихтиёрий равишда тўлашдан бош тортган тақдирда, зарар суд тартибида ундирилади. МК 337-моддаси 3-қисмига кўра бевосита ҳақиқий зарар деганда иш берувчининг мавжуд мол-мулкининг (шу жумладан, иш берувчи учинчи шахсларнинг мол-мулкини сақлаш учун жавобгар бўлса, бу учинчи шахслар мол-мулкининг) реал камайиши ёки ёмонлашуви, шунингдек иш берувчи томонидан ортиқча харажатлар қилиниши ва тўловлар тўланиши зарурлиги тушунилади.

Демак, хизмат сафарларининг ишлаб чиқариш зарурияти ва иқтисодий мақсадга мувофиқлиги, шунингдек хизмат топшириқлари ва хизмат сафарлари ҳақидаги ҳисоботлар мавжуд эмаслиги исботланган тақдирда:

1) ташкилот раҳбарига хизмат сафари харажатларини қоплаш учун тўланган пул маблағлари унинг шахсий мақсадларида сарфланган;

2) бу билан ташкилотга бевосита ҳақиқий зарар етказилган деб тан олиниши мумкин.

Шу муносабат билан иштирокчи (таъсисчи) ташкилот раҳбарини бевосита ҳақиқий зарарни ундириб олиш тарзида моддий жавобгарликка тортишни талаб қилишга ҳақли.

Бунда МК 350-моддаси 3-қисмига мувофиқ ходимдан ундирилиши лозим бўлган зарар миқдорини камайтиришга зарар ғаразли мақсадда содир этилган жиноят натижасида етказилган бўлса, йўл қўйилмайди.

 

 

 

Ходимнинг моддий жавобгарлиги Ходимнинг моддий жавобгарлиги Ходимнинг моддий жавобгарлиги /uz/publish/doc/text205641_qanday_qilib_tasischi_direktorni_asossiz_hizmat_safarlari_uchun_javobgarlikka_tortishi_mumkin