Ер солиғи бўйича шакллантирилмаган ҳисобот учун жарималар бўлмайди, лекин пеня бўладими?

preview

2025 йил 20 январда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича 2025 йил учун ер солиғини топшириш муддати тугади. Аммо soliq.uz сайтида ҳалигача оширувчи ёки пасайтирувчи коэффициентлар йўқ.

Солиқ қўмитаси ставкалари тасдиқланмаган ҳудудларда ер солиғи бўйича ҳисобот ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотнома шакллантирилмаслигини, солиқ ставкалари тасдиқланмагунча солиқ тўловчиларга нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилмаслигини маълум қилди. Лекин «жавобгарлик чоралари»га пеня кирмайди. СКнинг 106-моддасига кўра у «солиқ мажбуриятини таъминлаш усули» деб аталади.

Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлади:

 

– Ҳисоботни топширишда қасддан бўлмаган кечикиш учун солиқ тўловчилар:

1) пеня ҳисоблаш, чунки у мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жарималардан фарқли равишда «жавобгарлик чораси» ҳисобланмайди  ;

2) бу тарих натижасида хўжалик субъектининг барқарорлик рейтинги пасайиши мумкин, чунки "автокамерал"ни ҳеч ким бекор қилгани йўқ, у ишлаётган эди, ишлаяпти ҳам.

Бугун маслаҳат бериш кеч бўлса ҳам, лекин барибир солиқ тўловчиларга нима маслаҳат бера оламиз? Пеня бўлмаслиги учун кўпроқ солиқ тўланг, чунки одатда пасайтирувчи коэффициентлар бўлмайди, Кенгашлар оширувчи коэффициентларни беради. Масалан, Тошкент шаҳри бўйича – 1 зона, Сарабўстон кўчаси, коэффициент 1,66.

Албатта, пеня бўлмаслиги учун қанча солиқ тўлашни олдиндан айтиш қийин. Солиқчилар 2025 йил январь ойи учун пеняни қўллашмаса яхши бўларди, чунки у солиқ тўловчиларнинг айби билан вужудга келмайди:

Қўмита бу ҳақда ҳам «мурожаат» шаклида хабар берса яхши бўларди, чунки солиқ тўловчиларга кўрсаткичлар қабул қилингандан кейин ҳисобот топшириш керак бўлади, бу эса қачон бўлишини айтиш қийин.

СК 429-моддаси 2-қисмига мувофиқ ставкаларни тасдиқлаш муддати – жорий йилнинг 10 январигача (илгари ўтган йилнинг 31 декабригача эди) эканини таъкидлаймиз. Амалиёт кўрсатишича, маҳаллий органлар бу узайтирилган муддатга ҳам маълумотларни тақдим этишга улгуролмаяпти.

Мен бу вазиятда қуйидагиларни таклиф қиламан:

  • ер солиғини топшириш ва тўлаш, сув ресурслари бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани топшириш муддатларини қайта кўриб чиқиш;
  • халқ депутатлари Кенгашлари томонидан солиқ органларига маълумотларни тақдим этиш муддатини узайтириш.

 

 

Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади


Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text205644_er_soligi_buyicha_shakllantirilmagan_hisobot_uchun_jarimalar_bulmaydi_lekin_penya_buladimi