Бухгалтерлар учун батафсил тушунтиришлар:
Солиқ органи СОРЖ учун 20% пеняни СКнинг 110-моддасида белгиланган пенядан ташқари қўшимча ҳисоблаши тўғрими
«Ташкилот 2025 йилда солиқни ўз вақтида тўламади ва бу солиқ бўйича шахсий карточкада пеня акс этди. Ундан ташқари – 199-код бўйича – биринчи пеня суммасига яна қўшимча 20% топилди. Бу тўғрими? СК 110-моддасига мос келмагани учун бундай вазиятда иккинчи пеняни тўламаса бўладими?»
Buxgalter.uz илтимосига кўра пенялар ва қўшимча жарималарни ҳисоблаш услубидаги фарқни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:
Мутахассис тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– СК 110-моддасига мувофиқ солиқни тўлаш муддати кечиктирилган ҳар бир кун учун МБ ставкасининг 1/300 миқдорида пеня белгиланган. МБнинг жорий 13,5% ставкаси бўйича бу кунига тахминан 0,045% ташкил этади.
Ушбу муаммога дуч келган солиқ тўловчининг тушунтиришича, солиқ ходимлари унга оғзаки равишда Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси тўғрисидаги низомга (ВМҚ 09.10.2018 й. ВМҚ-811-сон қарорга илова) Вазирлар Маҳкамасининг 04.10.2024 йилдаги 626-сон қарори билан ўзгартириш киритилганини маълум қилишган. Ва низом матнининг ўзбек тилидаги версиясидан келиб чиқиб, пеня юқорида кўрсатилган жамғармага (СОРЖ - Солиқ органларини ривожлантириш жамғармаси) қўшимча равишда ҳисобланади.
ЎзР ДСҚнинг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси тўғрисидаги низомга мувофиқ солиқ органи бу махсус ҳисобга (04.10 2024 й. ВМҚ-626-сон қарорга илова) ўзгартиришларини ҳисобга олган ҳолда) қуйидагилар суммасининг 20 фоизини йўналтиради:
- солиқларни тўлаш муддати бузилганлиги учун пеня, шу жумладан – ДСХО (Давлат солиқ хизмати органлари) текширувлари натижалари бўйича қўшимча ундирилган суммалар бўйича (Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармасининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилган маблағлар бундан мустасно);
- солиқ қонунчилигини бузганлик учун молиявий санкциялар.
СК 110-моддаси ва юқорида айтилган низом нормаларидан келиб чиқиб, солиқни тўлаш кечиктирилганлиги учун пеня ҳисобланади. Бу ҳисобланган пеня суммасидан қуйидагиларга йўналтирилади:
- 80% – қарздорлик юзага келган солиқ ҳисобварағига;
- 20% – СОРЖ (Солиқ органларини ривожлантириш жамғармаси) ҳисобварағига.
Агар ВМҚ пеняга СОРЖга қўшимча (устама) 20% ҳисоблашни киритса, бу сумма молиявий жаримага айланади. Ёки эҳтимол, пеня ҳисоблаш дастури техник хато натижасида қўшимча пеняларни ҳисоблаяпти, унда бу Солиқ кодекси нормаларига зид келади.
Вазият синчков ўрганишни ва эҳтимол норматив базани тузатишни талаб қилади. Солиқ қонунчилиги нормаларини қўллашнинг бирхиллигини ва пенялар ҳамда жарималарни ҳисоблаш механизмининг шаффофлигини таъминлаш зарур.
Шундай вазиятга тушган барча солиқ тўловчиларга солиқлар ва СОРЖ бўйича шахсий карточкаларида ҳисобланган пеня суммасига эътибор қаратишни маслаҳат бераман.
Buxgalter.uz тавсия этади:
Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади