Бухгалтер билиши керак бўлган барча ахборот – Buxgalter Pro да:
Тиббий хизматлар кўрсатувчи ёки дори-дармон сотувчи компаниялар ҚҚСга қандай ўтиши мумкин

1 апрелдан фармацевтика маҳсулотларини реализация қилувчи ёки тиббий хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар даромадларидан қатъи назар ҚҚС тўловчилари деб эътироф этилади . (ва мос равишда – фойда солиғи тўловчилари
). Улар учун ҚҚС ҳисоботлари онлайн-НКТ чеклари, ЭҲФ ва бошқа маълумотлар асосида автоматик равишда шакллантирилади. Ушбу тартиб Солиқ кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилгандан сўнг жорий этилади.
Бундай компания ҚҚС тўлашга ўтиш учун қандай ҳаракатларни амалга ошириши кераклигини бизнинг йўриқномамиздан ўқинг:
Экспертнинг зарур тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
ҚҚС тўлашга ўтиш учун ДСИга ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун ариза тўлдиринг ва юборинг. Буни my3.soliq.uz даги солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга ошириш мумкин:
Компания ҚҚС тўловчиси сифатида ҳисобга қўйилганидан сўнг, «Гувоҳнома ҳолати» майдонида «Фаол» сўзи пайдо бўлади. Юборилган аризалар рўйхатида юборилган ариза рўйхат рақами, асос ва юборилган санаси, ҚҚСга ўтиш санаси қўйилади. «Ҳолат» майдонида «Хулоса қилинди» кўрсатилади.
Рад этилган тақдирда «Рад этиш сабаби» майдонида солиқ тўловчи бартараф этиши ва қайта ариза топшириши керак бўлган сабабни кўради.
Барча тартиб-таомиллар муваффақиятли ўтгач ва «Гувоҳномани кўриш» ячейкаси орқали гувоҳнома олингач, сиз гувоҳноманинг очиб, ўзингиз учун чоп этиб олишингиз мумкин.
Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади