2025 йил февраль ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни ҳисоблаш тартиби
Тавсияда:
– 2025 йил февраль ойи учун ЖШДС ҳисоблашда зарур бўлган асосий маълумотлар;
– 2025 йил февраль ойи учун ЖШДС ҳисоблаш:
одатдаги ҳолатда;
имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда;
ўриндошга;
ШЖБПҲга ихтиёрий бадал ўтказилганда;
нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари хизматлари тўланганда;
уй-жойни юридик шахсга ижарага берувчи жисмоний шахснинг даромадларидан;
норезидент даромадларидан.
2025 йил февраль ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини қуйидаги асосий маълумотлар бўйича ҳисобланг:
- иш соатлари сони:
5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтаси – 160;
6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтаси – 160;
36 соатлик иш ҳафтаси – 144;
- иш кунлари сони:
5 кунлик иш ҳафтаси – 20;
6 кунлик иш ҳафтаси – 24;
- Ўзбекистон Республикаси резиденти – жисмоний шахснинг даромадларига 12%лик ставка бўйича солиқ солинади (дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлардан ташқари)
; - Ўзбекистон Республикаси норезиденти – жисмоний шахснинг меҳнат шартномалари (контрактлари) ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича Ўзбекистондаги манбалардан олинган даромадларига 12% ставка бўйича ЖШДС солинади
; - 2024 йил 1 октябрдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲТЭКМ) 1 155 000 сўмни ташкил этади

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter