Чет эл валютасига сотиб олинган товарлар (хизматлар)ни бўнак тўлови билан ҳисобга олиш тартиби
Тавсияда:
– чет эл валютасига сотиб олинган товарлар (хизматлар)ни бухгалтерия ҳисобига олиш қоидалари;
– ҳисобга олиш:
чет эл валютасига сотиб олинган товарларни;
чет эл валютасига сотиб олинган хизматларни.
Чет эл валютасига сотиб олинган товарлар (хизматлар)ни қандай қоидалар асосида ҳисобга олиш керак
Чет эл валютасига товар (хизмат)ларни сотиб олиш бухгалтерия ҳисоби мақсадларида чет эл валютасидаги операция ҳисобланади
.
Чет эл валютасидаги операциялар бухгалтерия ҳисобида улар амалга оширилган санадаги Марказий банк курси бўйича акс эттирилади
. Алоҳида операциялар бўйича қайта ҳисоблаш саналари 22-сон БҲМСга иловада келтирилган.
ТМЗ ва бошқа активлар (қайтариш ҳуқуқисиз берилган бўнаклар бундан мустасно) уларни бухгалтерия ҳисобига олиш санасида, сотиб олишни тасдиқловчи бирламчи ҳисоб ҳужжатлари (товарга илова қилинадиган ҳужжатлар ёки БЮД) мавжуд бўлганда баҳоланади

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter