Жисмоний шахс солиқ органларини нотурар жой объектларини мустақил баҳолаш ўтказилиши тўғрисида қандай хабардор қилиши керак (йўриқнома)

preview

Жисмоний шахс тадбиркорлик фаолиятида ёки даромад олиш учун фойдаланиладиган ўзининг яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулки қийматини баҳоловчи ташкилотлар ёрдамида мустақил баҳолашга ҳақли. Бундай баҳолаш натижалари жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича солиқ базаси сифатида тан олинади.

Бунинг учун кўчмас мулк эгаси солиқ органларига баҳоловчи ташкилотнинг ҳисоботини тақдим этиши лозим. Buxgalter.uz нима ва қандай қилиш кераклигини аниқлаштирди:

Телеграм-каналимизга обуна бўлсангиз, керакли тушунтиришни ўтказиб юбормайсиз.

 

Демак, Солиқ кодексининг 423-моддасига мувофиқ солиқ тўловчи тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари жойлашган ердаги солиқ органларига қуйидагиларни тақдим этишга ҳақли:

1) баҳоловчи ташкилотлар томонидан ўтказилган, шу жумладан охирги 2 йил давомида ўтказилган мустақил баҳолаш натижалари (мавжуд бўлганда);

2) қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам қиймат татбиқ этилмайдиган кўчмас мулк объектларининг рўйхати.

 

Мустақил баҳолаш натижасини қандай кўрсатиш мумкин

1. Жисмоний шахснинг my3.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинетига ЭРИ ёрдамида киринг.

2. «Хизматлар» бўлимида «Электрон ҳужжат айланиши» кичик бўлимини ва «Жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкини баҳолаш натижаларини тақдим этиш» ёрлиғини танланг:

 

3. «Солиқ органларини хабардор қилиш» бўлимига ўтинг ва «Объект қўшиш» тугмасини босинг:

4. Мустақил баҳолашдан ўтган йил (2026) ва кўчмас мулк объектини танланг. Белгиланган сатр охиридаги устунда «+Қўшиш» тугмасини босинг.

Объект тўғрисидаги асосий маълумотлар кадастр маълумотлари асосида автоматик равишда кўрсатилади.

Эътибор беринг

«Ўтган йиллар учун» устунидаги «+Қўшиш» тугмаси фақат танланган йилда кўчмас мулк майдони ўзгарган ҳолларда ўтган йилларнинг баҳолаш натижаларини юбориш учун ишлатилади.

Масалан, «А» объектининг майдони 2025 йилда 1 000 квадрат метрни ташкил этган, баҳолаш 2025 йил 1 мартда амалга оширилган. 2026 йил январь ойида эса объект майдони 100 кв. метрга ошиб, 1100 кв. метрни ташкил этди. Ушбу 1 100 кв.м.га 2025 йилги баҳолаш натижасини бириктириш учун «Ўтган йиллар учун» устунидаги «+Қўшиш» тугмасини танлаймиз ва 2025 йилги баҳолаш натижаларини юборамиз.

 

5. Очилган ойнада кетма-кет равишда «Баҳолашнинг бошланиш ва тугаш санаси», «Баҳоланаётган мол-мулк суммаси» ва «Баҳоловчи компаниянинг СТИРи»ни киритинг.

«Баҳолаш майдони» кадастр асосида, «Баҳолаш корхонасининг номи» эса интеграциялашган тизимлар маълумотлари асосида автоматик тарзда акс эттирилади.

6. «Баҳолаш натижалари»нинг (скан) электрон версиясини бириктиринг, файл ҳажми 15 МБ дан ошмаслиги керак. «Юбориш» тугмасини босинг:

 

Шундан сўнг «Мулкни баҳолаш натижаларини тақдим этиш» ойнасига қайтиб, солиқ органига юборилган маълумотлар ҳолатини текшириш мумкин. Буни «Баҳолаш натижалари» тугмаси («Ҳолат» ячейкаси) ёрдамида амалга ошириш мумкин.

 

Эътибор беринг

Агар йил давомида ушбу кўчмас мулк объектининг майдони ўзгарса, ҳар бир ўзгариш тўғрисидаги маълумотни алоҳида юборинг.

 

Эслатиб ўтамиз, тадбиркорлик фаолияти учун мўлжалланган нотурар жой фонди объектлари учун жисмоний шахслар 1,5% ставка бўйича солиқ тўлайдилар .

Эътибор беринг

Агар жисмоний шахс баҳолаш натижалари тўғрисида хабардор қилмаган бўлса, мол-мулк солиғи мустақил баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот асосида у солиқ органларига тақдим этилган санадан эътиборан қайта ҳисоблаб чиқилади.

Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади 

 

Мол-мулк солиғи Ўзбекистонда: ҳисоблаш, тўлаш мол мулк солиғи, солиқ ҳисоб китоби, мулк солиқлари, солиқ имтиёзлари, солиқ тўловлари Мол-мулк солиғи: кимлар тўлайди, қандай ҳисобланади, қайси мулклар солиққа тортилади ва имтиёзлар қандай қўлланилади. Солиқ ҳисоботи, тўлов муддатлари ва камчиликлар бўйича барча жавоблар Buxgalter.uz сайтида! /uz/publish/doc/text206997_jismoniy_shahs_noturar_joy_obektlarini_mustaqil_baholash_haqida_soliq_organlariga_qanday_habar_berishi_kerak_yuriqnoma