Бухгалтерлар учун батафсил тушунтиришлар:
Муаммо: умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотлари қолдиқлари қандай инвентаризация қилинади
Алкоголь маҳсулотларини реализация қилувчи умумий овқатланиш корхоналари жиддий муаммога дуч келди. Солиқ қўмитаси ва «Asl Belgisi» маркировкалаш тизими ўртасидаги интеграция бўйича маълумотларнинг турлича талқинига таяниб, алкоголь қолдиқлари инвентаризациясини зудлик билан ўтказишни талаб қилмоқда. Бироқ ушбу интеграциянинг техник жиҳатдан амалга оширилиши умумий овқатланиш корхоналари учун жиддий қийинчиликлар туғдирмоқда.
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:
Экспертнинг муҳим тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Умумий овқатланиш корхоналарига шахсий кабинет орқали хат келди:
Унда солиқ органи алкоголь маҳсулотлари қолдиқларини инвентаризация қилишни талаб қилади. Лекин ушбу жараённинг асосий қийинчилиги умумий овқатланиш корхоналари иш хусусияти ва «Asl Belgisi» ҳисоб тизими имкониятлари ўртасидаги номувофиқликда.
Алкоголь маҳсулотлари ёпиқ шишаларда сотиладиган чакана савдо дўконларидан фарқли ўлароқ, умумий овқатланиш корхоналари алкоголни порциялаб, граммларда сотади. Лекин «Asl Belgisi» тизими қисман ишлатилган маҳсулотни ҳисобга олишни назарда тутмайди. Инвентаризация вақтида 200 грамм маҳсулот қолдиғи бўлган шиша сканерланганда, тизим 1 литр ҳажмдаги тўлиқ шишанинг мавжудлигини қайд этади. Натижа – инвентаризация маълумотларининг сезиларли даражада бузилиши, бу эса асоссиз жарима санкцияларига тортилиш хавфини келтириб чиқаради.
Хатда босқичма-босқич йўриқнома таклиф қилинади
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетида маркировкаланган товарлар қолдиқларини инвентаризация қилиш учун – «Рақамли маркировка билан маҳсулот айланмаси» катагида – янги хизмат яратилган.
Ҳозирда, тўғри, ушбу катакни босганда солиқ тўловчи тизим ишлаб чиқиш жараёнида эканлиги ҳақида хабар олади.
Хатда кейинги қисмида «Инвентаризация» бўлимида янги инвентаризация яратиш ва товарларни Soliq мобил иловасидаги «Маркировка инвентаризацияси» хизмати ёрдамида сканерлаш орқали ҳисоблаш кераклиги айтилган.
Йўриқнома «Хизматлар» – «Рақамли маркировкаланган маҳсулотлар айланмаси тизими» – «Инвентаризация» бўлимида мавжуд, бу эса, таъкидлаш жоизки, «ишлаб чиқиш жараёнида» турибди...
Хатда шунингдек, юзага келувчи саволларга жавоб олиш мумкин бўлган Телеграм-каналга ҳавола келтирилган. Аммо бу ҳавола ишламайди («ҳақиқий эмас ёки эскирган»).
Парадоксал вазият юзага келди: маркировкаланган маҳсулотларни ҳисобга олишни автоматлаштириш учун мўлжалланган рақамли тизим, амалда тадбиркорлар томонидан маълумотларни қўлда тузатишни талаб қилади!
Соҳа вакилларининг кўплаб мурожаатларига қарамай, ҳозиргача алкоголь маҳсулотларининг грамм қолдиқларини тизимда ҳисобга олиш бўйича расмий тушунтиришлар ва кўрсатмалар йўқ. Бу умумий овқатланиш корхоналарини техник жиҳатдан солиқ органлари талабларига риоя қилиш имконсиз бўлган ҳолатга қўяди.
Эслатиб ўтамиз, илгари биз алкоголни қадоқлаб сотиш учун ариза бериш хизмати кўплаб саволларни келтириб чиқаргани ҳақида ёзган эдик:
Buxgalter.uz тавсия қилади
Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади