Саволларингизга жавобларни Buxgalter Pro да топасиз:
Қандай статистика ҳисоботларини 25 мартдан бошлаб ва 6 апрелдан кечиктирмай топшириш керак

Статистика ҳисоботининг тасдиқланган шаклларига мувофиқ buxgalter.uz ташкилотлар 25 мартдан бошлаб ва 6 апрелдан кечиктирмай топшириши лозим бўлган статистика ҳисоботлари шарҳини тайёрлади. Ушбу ҳисоботлар турли даврлар маълумотларига эга: 2024 йил якунлари бўйича, 2025 йилнинг март ойи ва I чораги учун.
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
❖
КТЯДРдан кўчирмани қандай олиш мумкин ҳақида алоҳида материалда ўқинг.
Шундай қилиб, 2025 йилнинг 25 мартидан бошлаб ва 6 апрелдан кечиктирмай муайян ташкилотлар қуйидаги статистика ҳисоботларини топширишлари керак:
Илованинг т/р |
Шакл номи ва тақдим этиш муддати |
Ҳисобот номи |
Тақдим этадилар |
Тақдим этиш муддати |
3 |
4-invest (asosiy) |
Инвестиция фаолияти, бино ва иншоотларни фойдаланишга топшириш тўғрисида ҳисобот |
- 1, 2, 4 ва 5 боблар: юридик шахслар, шу жумладан хўжалик бошқаруви органлари, барча турдаги иқтисодий фаолиятни амалга оширувчилар (кичик корхоналар, микрофирмалар, фермер хўжаликлари, нотижорат ташкилотларидан ташқари); - 3-боб: инвестиция лойиҳасининг ижрочилари (ташаббускорлари); - 6-боб: Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг инжиниринг компаниялари, бошқа юридик шахслар |
Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 6-санасидан кечиктирмай |
Чораклик |
||||
4 |
4-invest (xorijiy) shakli |
Ўзбекистон Республикасига хориждан киритилган ва Ўзбекистон Республикасидан хорижга йўналтирилган инвестициялар тўғрисида ҳисобот |
Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар, хориждан молиявий ва номолиявий маблағлар олган ташкилотлар, хорижга инвестиция киритувчи корхоналар, экспорт (импорт) операцияларини амалга оширувчи корхоналар (банклар, бошқа кредит муассасаларидан ташқари) |
Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 29-санасидан кечиктирмай |
Чораклик |
||||
7 |
4-sanoat (mahalliy lashtirish) shakli |
Маҳсулот ва материалларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш жараёни тўғрисида ҳисобот |
Маҳаллийлаштириш дастурларининг иштирокчилари |
Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай |
Чораклик |
||||
12 |
4-sanoat (metall) shakli |
Ресурс базасининг шаклланиши, қора ва рангли металлардан маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш тўғрисида ҳисобот |
- Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари — идоравий бўйсунувидаги хўжалик юритувчи субъектлар бўйича умумлаштирилган маълумотлар; - Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари — ҳудудий бўйсунувидаги хўжалик юритувчи субъектлар бўйича умумлаштирилган маълумотлар |
Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай |
Чораклик |
||||
28 |
4-daftar shakli |
Электрон онлайн-аукционлар асосида ижарага берилган ер участкаларида ташкил қилинган деҳқон хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот |
- Туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлари марказлари бўлимлари — ("Темир дафтар"га киритилган фаолият бўйича); - Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг туман (шаҳар) бўлимлари — ("Аёллар дафтари"га киритилган фаолият бўйича); - Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари — ("Ёшлар дафтари"га киритилган фаолият бўйича); - Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари — ("Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилмаган фуқароларга ижарага берилган ер участкалари бўйича) |
Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай |
Чораклик |
||||
31 |
4-mehnat shakli |
Меҳнат бўйича ҳисобот |
Юридик шахслар, юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари (кичик корхоналар ва микрофирмалар, УЖМШ, жамоат бирлашмалари, жамоат фондлари, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан ташқари) |
Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 6-санасидан кечиктирмай |
Чораклик |
||||
33 |
1-oila shakli |
____ йил учун оилалар тўғрисида ҳисобот |
Ўзбекистон маҳалла уюшмаси — туманлар ва шаҳарлар кесимида умумлаштирилган ҳисоботни статистика органларига тақдим этади |
3 апрелдан кечиктирмай |
Йиллик |
||||
37 |
1-uy-joy shakli |
____ йил учун уй-жой олиш учун муҳтож сифатида ҳисобда турган ва уй-жой олган оилалар сони тўғрисида ҳисобот |
Туман ва шаҳар ҳокимиятлари |
25 мартдан кечиктирмай |
Йиллик |
||||
38 |
1-transport shakli |
____ йил учун автомобиль, электр (трамвай, метрополитен, троллейбус) транспорти ва хўжалик автомобиль йўллари узунлиги тўғрисида ҳисобот |
Электр транспортида йўловчилар ташишни амалга оширувчи юридик шахслар, хорижий инвестициялар ва хорижий капитал иштирокидаги корхоналар |
1 апрелдан кечиктирмай |
Йиллик |
||||
39 |
4-transport shakli |
Автомобиль, электр (трамвай, метрополитен, троллейбус) транспорти иши тўғрисида ҳисобот |
- Балансида 5 тадан ортиқ автомобиль бўлган ёки ижарага олган юридик шахслар (нотижорат ташкилотлари, кичик корхоналар ва микрофирмалардан ташқари); - Электр транспортида йўловчилар ташишни амалга оширувчи юридик шахслар |
Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай |
Чораклик |
||||
42 |
1-akt (Internet) shakli |
Ахборот-коммуникация технологиялари тўғрисида ҳисобот |
Хорижий инвестициялар ва хорижий капитал иштирокидаги корхоналар |
1 апрелдан кечиктирмай |
Йиллик |
||||
44 |
1-aloqa shakli |
Алоқа хизматлари ва воситалари тўғрисида ҳисобот |
||
Йиллик |
||||
45 |
1-logistika shakli |
____ йил учун логистика, транспорт-экспедиция фаолияти тўғрисида ҳисобот |
Логистика, транспорт-экспедиция фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар |
1 апрелдан кечиктирмай |
Йиллик |
||||
52 |
1-turizm shakli |
____ йил учун ташриф буюрувчиларни жойлаштириш ва хизмат кўрсатиш тўғрисида ҳисобот |
Туристик-экскурсия хизматлари ва жойлаштириш хизматларини (жамоавий жойлаштириш воситалари) кўрсатувчи хорижий капитал иштирокидаги юридик шахслар (микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари), зарур ҳолларда — алоҳида бўлинмалар |
1 апрелдан кечиктирмай |
Йиллик |
||||
53 |
1-innovatsiya shakli |
____ йил учун инновацион фаолият тўғрисида ҳисобот |
Хорижий капитал иштирокидаги юридик шахслар (кичик корхоналар ва микрофирмалардан ташқари) |
25 мартдан кечиктирмай |
Йиллик |
||||
61 |
1-moliya shakli |
____ йил учун асосий воситалар ва бошқа номолиявий активларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисида ҳисобот |
Хорижий инвестициялар ва хорижий капитал иштирокидаги корхоналар (кичик корхоналар ва микрофирмалар, банклар ва суғурта ташкилотларидан ташқари), уларнинг алоҳида бўлинмалари |
3 апрелдан кечиктирмай |
Йиллик |
||||
63 |
1-kb shakli |
___ йил учун микрофирма ва кичик корхона ҳисоботи |
Хорижий инвестициялар ва хорижий капитал иштирокидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар |
1 апрелдан кечиктирмай |
Йиллик |
||||
63/1 |
1-kb (qurilish) (1 kb shakliga ilova) |
___ йил учун объектлар, қувватларни ишга тушириш ва уларни қуришга йўналтирилган инвестициялардан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот |
Бино ва иншоотларни қуришга инвестицияларни амалга оширувчи хорижий инвестициялар ва хорижий капитал иштирокидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар |
1 апрелдан кечиктирмай |
Йиллик |
||||
63/2 |
1 kb (tif) (1 kb shakliga ilova) |
____ йил учун экспорт — импорт тўғрисида ҳисобот |
Чегарани кесиб ўтмасдан хизматлар, шунингдек товарлар экспорти ва импорти билан шуғулланувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар |
1 апрелдан кечиктирмай |
Йиллик |
||||
63/3 |
1-kb (kommunal) (1 kb shakliga ilova) |
____йил учун оқова сувларни марказлаштирилган чиқаришни, ободонлаштириш ва ташқи ёритиш бўйича ишларни, аҳоли ва коммунал-маиший эҳтиёжлар учун сув, иссиқлик энергияси ва иссиқ сув етказиб беришни амалга оширувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар ҳисоботи |
Хорижий инвестициялар ва хорижий капитал иштирокидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар |
1 апрелдан кечиктирмай |
Йиллик |
||||
63/4 |
1 kb (qx) (1 kb shakliga ilova) |
____ йил учун микрофирма ва кичик корхонанинг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот |
Хорижий инвестициялар ва хорижий капитал иштирокидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар |
1 апрелдан кечиктирмай |
Йиллик |
||||
63/5 |
1 kb (eko) (1 kb shakliga ilova) |
____йил учун атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисида микрофирма ва кичик корхона ҳисоботи |
||
Йиллик |
||||
63/6 |
1 kb (akt) (Internet) (1 kb shakliga ilova) |
___ йил учун ахборот-коммуникация технологиялари тўғрисида ҳисобот |
||
Йиллик |
||||
63/7 |
1 kb (logistika) (1 kb shakliga ilova) |
____йил учун логистика, транспорт-экспедиция фаолияти тўғрисида ҳисобот |
Логистика, транспорт-экспедиция фаолиятини амалга оширувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар |
1 апрелдан кечиктирмай |
Йиллик |
||||
63/8 |
1 kb (tib) (1 kb shakliga ilova) |
____ йил учун аҳолига тиббий хизматлар кўрсатувчи микрофирма ва кичик корхона фаолияти тўғрисида ҳисобот |
Аҳолига тиббий хизматлар кўрсатувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар |
1 апрелдан кечиктирмай |
Йиллик |
||||
63/9 |
1-kb (tur) (1 kb shakliga ilova) |
____ йил учун ташриф буюрувчиларни жойлаштириш ва хизмат кўрсатиш бўйича микрофирма ва кичик корхона ҳисоботи |
Туристик-экскурсия хизматлари ва жойлаштириш хизматларини (жамоавий жойлаштириш воситалари) кўрсатувчи хорижий инвестициялар ва хорижий капитал иштирокидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар |
4 апрелдан кечиктирмай |
Йиллик |
||||
63/10 |
1 kb (kvartira) (1 kb shakliga ilova) shakli |
____ йил учун кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолияти тўғрисида ҳисобот |
Хорижий инвестициялар ва хорижий капитал иштирокидаги кўп квартирали уйларни бошқариш бўйича микрофирмалар ва кичик корхоналар |
27 мартдан кечиктирмай |
Йиллик |
||||
64/1 |
12 korxona (savdo) (12 korxona shakliga ilova) |
Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга юридик шахсларнинг улгуржи ва чакана товар айланмаси тўғрисида ҳисобот |
Улгуржи, чакана савдо фаолияти ва умумий овқатланиш ташкилотлари билан шуғулланувчи ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга юридик шахслар (кичик корхоналар, микрофирмалар ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларидан ташқари) |
Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай |
Ойлик |
||||
64/2 |
12 korxona (sanoat) (12 korxona shakliga ilova) |
Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга юридик шахсларнинг саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш тўғрисида ҳисобот |
"Ҳудудгазтаъминот" АЖ |
Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 6-санасидан кечиктирмай |
Ойлик |
||||
64/3 |
12 korxona (xizmat) (12 korxona shakliga ilova) |
Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга юридик шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисида ҳисобот |
Юридик ва жисмоний шахсларга хизматлар кўрсатувчи ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга тижорат ташкилотлари (кичик корхоналар, микрофирмалар ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларидан ташқари), нотижорат ташкилотлари |
Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай |
Ойлик |
Эътибор беринг
Статистика ҳисоботини тақдим этиш тартибини бузиш, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиш ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиш МЖТК 215-моддасига кўра маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.
Buxgalter.uz тавсия этади:
Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади