2025 йил апрель ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак
Тавсияда:
– 2025 йил апрель ойи учун ЖШДС ҳисоблаш учун зарур бўлган асосий маълумотлар;
– 2025 йил апрель ойи учун ЖШДС ҳисоб-китоби:
оддий вазиятда;
имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда; ўриндошга;
ШЖБПҲга ихтиёрий бадал ўтказилганда;
нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари хизматлари учун тўлов тўланганда;
юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи жисмоний шахснинг даромадларидан;
норезидент даромадларидан.
2025 йил апрель ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини қуйидаги асосий маълумотлар бўйича ҳисобланг:
- иш соатлари сони:
5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 176;
6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 174;
36 соатлик иш ҳафтасида – 156;
- иш кунлари сони:
5 кунлик иш ҳафтасида – 22;
6 кунлик иш ҳафтасида – 26;
- Ўзбекистон Республикаси резиденти – жисмоний шахснинг даромадларига 12% ставка бўйича солиқ солинади (дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлардан ташқари)
; - Ўзбекистон Республикаси норезиденти – жисмоний шахснинг меҳнат шартномалари (контрактлари) ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича Ўзбекистондаги манбалардан олинган даромадларига 12% ставка бўйича ЖШДС солинади
; - меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ) 2024 йил 1 октябрдан 1 155 000 сўмни ташкил этади
; - фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига (ШЖБПҲ) ҳар ойлик мажбурий бадаллар ставкаси ходимнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларининг солиққа...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter