Саволларингизга жавобларни Buxgalter Pro да топасиз:
«Февраль ойида хорижий ҳамкорга товар учун 6 168 евро миқдорида (курс – 13 507,50 сўм) бўнак тўладик. Март ойида яна 6 168 евро ўтказдик, курс 14 044,41 сўм. Жами бўнак (100%) 12 336 еврони ташкил этди. Товарни апрель ойида 12 336 евро суммасида (курс 14 779,40 сўм) олдик. Агар бўнак қисмларга бўлиб – икки транш билан тўланган бўлса, импорт товарни қандай қилиб (қайси валюта курсида) тўғри кирим қилиш керак?»
Обуначи илтимосига кўра саволларга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизматининг мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди:
«Жавоб берамиз!» хизматининг экспертларига ўз саволларингизни бериш ва барча тайёр жавоблар базасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга кириш ҳуқуқини расмийлаштиринг.
– Тўлиқ ёки қисман хорижий валютада тўланган бўнак ҳисобидан активлар, ишлар ва хизматлар харид қилинганда, уларнинг қиймати ушбу бўнак миқдорига тенг суммада, бўнак тўланган санадаги Марказий банк курси бўйича тан олинади
.
Корхона икки тўлов билан товар учун 100 фоизли бўнак тўлаган, шу сабабли ҳисобга олиш учун товарнинг қиймати бўнак тўланган саналардаги икки курс асосида аниқланади.