Импорт қилинган дори воситаларининг харид қийматини аниқлаш учун қайси БЮДни ҳисобга олиш керак

preview

«Ташкилот рецепт асосида бериладиган дори воситаларини импорт қилади. Етказиб бериш шарти CPT – Тошкент. Товарни етказиб бериш жойи – Нижний Новгород. Товарга мулк ҳуқуқи товарни биринчи ташувчига топшириш пайтида ўтади. Контракт шартларига ва ФК 185–186-моддаларига, 4-сон ва 22-сон БҲМСга кўра, импорт ТМЗларни харидорга мулк ҳуқуқи ўтган санада ҳисобга олиш керак. Бироқ 26.10.2022 йилдаги ПҚ-411-сонли қарорда импорт бўйича базавий (сотиб олиш) қиймати қуйидаги формула бўйича аниқланиши кўрсатилган: Қ = Шқ + Б + Бх, бунда Кс – импорт қилинган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг божхона юк декларацияси тўлдирилган санадаги Марказий банкнинг курсидан келиб чиқиб белгиланган шартномавий қиймати.

Импорт қилинаётган дори воситаларини қайси санада ҳисобга олиш керак? БЮД санасида (айнан қайси БЮД), контракт шартларини ҳисобга олмаган ҳолдами? Ёки жўнатиш ҳужжатларига мувофиқ мулк ҳуқуқи ўтган санадами?»

Обуначи илтимосига кўра, саволларга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди:

Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва «Жавоб берамиз!» хизматининг тайёр жавоблар базасининг барчасини кўриш учун Buxgalter Pro дастурига кириш ҳуқуқини расмийлаштиринг.

 

– Импорт қилинаётган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг сотиб олиш қиймати 06.04.2017 йилдаги 185-сон ВМҚнинг 1-иловаси 5-1-бандида кўрсатилган формула бўйича шакллантирилади.

Импорт қилинаётган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг сотиб олиш (базавий) қийматини аниқлашда, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг контракт қиймати импорт контрактида келишилган Инкотермс шартларидан қатъи назар, биринчи БЮД санасидаги МБ курси бўйича аниқланади. Бу ИМ-70, ИМ-74, ИМ-40 ва ҳоказо БЮДлар бўлиши мумкин.

Экспертнинг фикрича, 185-сон ВМҚнинг 1-иловаси 5-1-бандига мувофиқ формула бўйича ҳисобланадиган сотиб олиш қиймати импорт қилинаётган дори воситалари ва тиббий буюмларга тартибга солинадиган нархни белгилаш учун асос бўлиб хизмат қилади ва фақат дори воситалари нархларини назорат қилиш учун фойдаланилади. Бухгалтерия ҳисобида эса товарнинг таннархи (сотиб олиш қиймати) 4-сон БҲМСга мувофиқ –  товарга мулк ҳуқуқи ўтган санада аниқланади, бу ҳуқуқ импорт контрактининг 4-сон БҲМСнинг 9-бандида белгиланган. Шунингдек, агар товар учун олдиндан тўлов амалга оширилган бўлса, товар таннархини аниқлаш бўйича 22-сон БҲМС талабларини ҳам ҳисобга олиш керак.

Бу масала бўйича солиқ маслаҳатчиси, фармацевтика фаолиятини солиққа тортиш бўйича эксперт Лола КАРИМОВАнинг нуқтаи назарини қўшимча равишда қуйидаги материалда ўқинг:

 

 

 

ТИФ ТИФ ТИФ /uz/publish/doc/text207924_import_qilingan_dori_vositalarining_harid_qiymatini_aniqlash_uchun_qaysi_byudni_hisobga_olish_kerak