Ходима болани парваришлаш таътилидан чиққанидан сўнг яна декретга кетса, ўртача иш ҳақини қандай ҳисоблаш мумкин

preview

«Ходима 2023 йил 1 декабрдан бошлаб 2 ёшгача бўлган болани парваришлаш таътилида бўлган. Сўнгра, 2025 йил 20 январдан у ишга чиқди ва жами 3 ой ишлагач, 2025 йил 16 апрелдан ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақасини тақдим этди. Нафақани ҳисоблашда ўртача кунлик иш ҳақини ҳисоблаш усулини аниқлашда муаммо юзага келди. МК 257-моддаси 7-қисмини (тўлиқ ишланмаган ой) қўллаган ҳолда нафақа миқдори 77 млн сўмни ташкил этди. МК 257-моддаси 3-қисмини қўллаб, ўртача ойлик иш ҳақини 25,3 га бўлиш орқали ҳисоблаганда – нафақа миқдори 63 млн сўмни ташкил этади. Фарқ – сезиларли ва иш берувчи учун ўртача иш ҳақини тўғри аниқлаш муҳим.

Агар ходима тўлиқ йил ишламаган бўлса ва ҳисоб-китоб даврида тўлиқ ишланмаган ой мавжуд бўлса, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани ҳисоблаш учун ўртача кунлик иш ҳақини қандай ҳисоблаш керак?»

Обуначининг илтимосига кўра саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди:

Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва «Жавоб берамиз!» хизматининг тайёр жавоблар базасининг барчасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга кириш ҳуқуқини расмийлаштиринг.

 

– Ўртача иш ҳақи МК 257-моддаси 7-қисмида назарда тутилган ҳолларда 25,3 коэффициенти иштирокидаги формула бўйича ҳисобланади.

 

12 ва ундан ортиқ ой ишлаган ходим учун ҳисоб-китоб даври – у ҳисобланадиган ойдан олдинги 12 ой муддатини ташкил этади .

Агар ҳисоб-китоб даврининг бир ёки бир нечта ойи тўлиқ ишланмаган бўлса ёки ундан МК 257-моддаси 4-қисмига мувофиқ вақт чиқариб ташланган бўлса, ўртача кунлик иш ҳақи ҳисобланади .

Хусусан, ўртача иш ҳақини ҳисоблашда ходим қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда иш ҳақини тўлиқ ёки қисман сақлаган ҳолда ёки тўловсиз ишдан озод қилинган бўлса, ҳисоб-китоб даврида шу вақт, шунингдек бу вақт учун ҳисобланган суммалар чиқариб ташланади .

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаши билан аёлнинг хоҳишига кўра унга бола 2 ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш учун таътил берилади ва бу давр учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда нафақа тўланади .

Болани парваришлаш таътили даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланиб қолади .

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ўртача иш ҳақини ҳисоблашда ҳисоб-китоб давридан ходима болани парваришлаш таътилида бўлган вақтни чиқариб ташлаш керак ва ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани ҳисоблашни МК 257-моддаси 7-қисмидан келиб чиққан ҳолда амалга ошириш керак.

Buxgalter.uz тавсия этади:

  • Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш ва ҳисобга олиш тартиби;
  • Бола парвариши бўйича нафақани тайинлаш тартиби.

 

 

 

Ходимлар билан ҳисоб-китоблар Ходимлар билан ҳисоб-китоблар Ходимлар билан ҳисоб-китоблар /uz/publish/doc/text208117_hodima_bolani_parvarishlash_tatilidan_chiqqanidan_sung_yana_dekretga_ketsa_urtacha_ish_haqini_qanday_hisoblash_mumkin