2025 йил 22 июлдан бошлаб ўғитлар ва пестицидлар савдоси лицензияси учун давлат божи жорий этилади

preview

Минерал ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя воситалари билан улгуржи ва чакана савдо қилиш лицензияси берилиши учун давлат божи миқдори белгиланди.12.06.2025 йилдан 362-сон ВМҚ билан лицензия паспорти мувофиқлаштирилмоқда.

Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: 

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм каналимизга обуна бўлинг.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 12.06.2025 йилдаги 362-сон қарори билан минерал ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя воситалари билан улгуржи ва чакана савдо қилиш лицензияси паспортига ўзгартиришлар киритилди .

Энди паспортнинг бир банди давлат божини  – БҲМнинг 2 баравари миқдорида белгилайди. Бугунги кунда бу сумма 750 000 сум, 2025 йил 1 августдан бошлаб – 824 000 сум бўлади.

Ўзгартиришлар 20.01.2025 йилдаги ЎРҚ-1020-сон  Қонуннинг 2-моддасига мувофиқ киритилди. Давлат божининг янги миқдори ушбу қонун кучга кирган – 2025 йил 22 июлдан бошлаб амал қилади.

Лицензия учун ариза кўриб чиқиш йиғими миқдори илгаригидек қолди – БҲМнинг 2 баравари миқдорида.

Эслатиб ўтамиз, 1 май куни Ўзбекистонда ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя воситаларини маркировкалашни жорий этишнинг пилот лойиҳаси ишга туширилди. Унда беш ишлаб чиқарувчи компания иштирок этмоқда. 2026 йил 1 майдан бошлаб эса ўғитлар ва пестицидларни рақамли маркировкалаш барча муомала иштирокчилари учун мажбурий бўлади .

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text208889_2025_yil_22_iyuldan_boshlab_ugitlar_va_pesticidlar_savdosi_licenziyasi_uchun_davlat_boji_joriy_etiladi