Бухгалтерлар учун батафсил тушунтиришлар:
Тоғли ва чўл ҳудудларида экстремал туризм объектларини ташкил этишга субсидияни қандай олиш мумкин
Ўзбекистоннинг 38 туман ва шаҳарида тадбиркорлар «тайпарклар» ва «зиплайнлар» — экстремал туризм мажмуалари ва пўлат арқон бўйлаб тез тушиш аттракционларини қуришга субсидия олишлари мумкин. Бу 2025 йил 19 июндаги 383-сон ВМҚ «Тоғли ва чўл ҳудудларда туризм соҳасида хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»даги қарорда назарда тутилган.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм каналимизга обуна бўлинг.
2025–2026 йилларда давлат «зиплайнлар» ва «тайпарклар» қуришга субсидия ажратадиган шаҳар ва туманлар рўйхати тасдиқланди:
Хусусан, тоғли ва чўл жойларида аттракционлар ва экстремал туризм мажмуаларини ташкил этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун бир марталик субсидиялар ажратилади:
- умумий узунлиги 200 метрдан кам бўлмаган «зиплайн» – 100 млн сўм;
- майдони 150 кв метрдан кам бўлмаган «тайпарк» – 80 млн сўм.
Маълумот учун:
Зиплайн хизматлари – бу махсус мослама ёрдамида тортишиш кучи таъсирида ҳаво орқали экстремал тушиш, пўлат симнинг 2 учи махсус устунларга махкамланган пўлат сим бўйлаб ердан кўтарилиш.
Тайпарк – турли мураккаблик даражасидаги топшириқларни бажариш учун мўлжалланган, симлар ёрдамида ердан муайян масофада махкамланган аттракционлардан иборат спорт-туристик мажмуа.
Субсидия олиш учун тадбиркорлар белгиланган шакл бўйича ариза тўлдиради ва Туризм қўмитасига қуйидаги ҳужжатлар пакетини йўналтиради (ёзма ёки электрон шаклда):
– субсидия ажратиш тўғрисида ариза (белгиланган шакл бўйича – Субсидия ажратиш тўғрисидаги Вақтинчалик низомга 2-илова);
– «зиплайн» ёки «тайпарк» ташкил этиладиган ер участкасига ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
– «зиплайн» ёки «тайпарк» қуриш бўйича смета ҳужжатлари лойиҳаси нусхаси;
– қабул комиссияси томонидан тасдиқланган тугалланган объектни қуришни қабул қилиш далолатномаси нусхаси;
– объектни очиш ва ишлатишга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг рухсати;
– презентация материаллари (мавжуд бўлса).
Агар қуйидаги ҳоллар мавжуд бўлса, субсидия беришдан бош тортилиши мумкин:
1) тадбиркорлик субъекти тўлиқ бўлмаган ҳужжатлар пакетини ёки ишончсиз маълумотларни тақдим этган;
2) «тайпарк» экстремал туризм мажмуаси ёки «зиплайн» аттракциони тоғли ёки чўл жойларида яратилмаган;
3) «зиплайн» ва «тайпарк» объектлари тўлиқ ишлатишга топширилмаган;
4) тадбиркорлик субъекти ариза тақдим этилган пайтда қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида бўлган ёки унинг фаолияти қонунчиликда белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилган;
5) ариза берилган кунда тадбиркорлик субъекти суд қарори билан тўловга қобилиятсиз деб тан олинган.
Бошқа сабаблар субсидия беришни рад этиш учун асос бўла олмайди.
![]()

