Бухгалтерларга июлда керак бўлади:
Хорижий етказиб берувчидан "мукофотлар" олганда ҚҚС бўйича қандай солиқ оқибатлари юзага келади
«Корхона-дистрибьютор товарлар етказиб беришга импорт шартномаси тузди. Шартномада етказиб берувчи (ЎзР норезиденти) харидорга (ЎзР резиденти) шартнома шартларини бажарганлик учун мукофот ва бонуслар тўлаши назарда тутилган (рағбатлантирувчи тўловлар: содиқлик учун рағбатлантириш, харид ҳажми, якуний харидорларга хизмат кўрсатиш стандартларига риоя қилиш). Етказиб берувчидан мукофотлар харидорнинг валюта ҳисобварағига тушади. Банк бундай тўловни бошқа тушумлар сифатида ўтказади. Бу сумма ТСОЯЭАТда рўйхатга олинмайди. Корхона етказиб берувчидан пул маблағларининг тушишини бошқа даромад сифатида акс эттиради ва фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базага киритади. Корхона бирон-бир қўшимча хизматлар кўрсатмайди. Етказиб берувчининг мукофотлари дистрибьютор томонидан якуний истеъмолчиларга товарларни етказиб берувчи томонидан белгиланган чегирма билан сотишдан олинмаган даромадларни қоплашга қаратилмаган. У улгуржи сотувчининг янги товар партияларини харид қилиш ҳажмини ошириш ва умуман бозордаги сотиш ҳажмини ошириш бўйича иқтисодий манфаатини сақлаб туришга мўлжалланган. Аслида операция валютада тўланган кэшбек каби кўринади.
ҚҚС бўйича қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Корхона-харидор бир томонлама ЭҲФ чиқариши керакми? Агар керак бўлса, қайси давлат реализация жойи ҳисобланади?»
Buxgalter.uz сўрови бўйича саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб беради:
Эксперт тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм каналимизга обуна бўлинг.
– ҚҚС бўйича солиқ солиш объекти
:
1) реализация жойи Ўзбекистон Республикаси бўлган товарлар (хизматлар) реализацияси бўйича айланма;
2) товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш. Етказиб берувчи томонидан тўланган мукофотлар на товар, на хизмат ҳисобланмайди, шунингдек мулкий ҳуқуқларга ҳам тегишли эмас
. Мукофотни харидорга тўлашда реализация бўйича айланма ва демак, ҚҚС бўйича солиқ солиш объекти юзага келмайди. ҚҚС бўйича солиқ базасини тузатиш, жумладан, товарлар (хизматлар) сотувчиси томонидан чегирма бериш пайтида амалга оширилади
. Агар чегирма бериш шартлари шартнома шартлари ёки солиқ тўловчининг нарх (тариф) сиёсатида назарда тутилган бўлса, тузатиш аввал амалга оширилган товарлар (хизматлар) етказиб бериши бўйича солиқ базасини камайтиради.
Бундай шартлар харидор томонидан товарлар етказиб бериш (хизматлар кўрсатиш) шартномасининг муайян шартларини бажаришни, шу жумладан муайян ҳажмдаги товарлар (хизматлар) сотиб олиш ва муддатидан олдин тўловни назарда тутиши мумкин. Бу қоида амалда фақат Ўзбекистон ичида икки резидент ўртасида тузилган шартномалар бўйича ишлайди ва ташқи иқтисодий шартномалар бўйича ишламайди. Яъни, агар етказиб берувчи-резидент чегирма берса, у чегирмани ҳисобга олган ҳолда ЭҲФ расмийлаштиради (агар чегирма товарлар юкланган пайтда берилса) ёки қўшимча ЭҲФ, агар чегирма юклашдан кейин берилса.
Агар чегирма товарлар етказиб бериш пайтида берилган бўлса, харидор товар бирлигининг танархини чегирмани ҳисобга олган ҳолда ҳисоблайди. Чегирма етказиб беришдан кейин берилган ҳолатларда харидор ўзида бошқа даромадни акс эттиради. Импорт шартномалари учун бундай механизм назарда тутилмаган, шунинг учун импорт товарлари бўйича ҚҚС тўғирланмайди.
Buxgalter.uz тавсия қилади
![]()