Таълим олиш учун иш берувчи ҳақ тўласа, ЭҲФни кимнинг номига тақдим этиш керак

preview

Хусусий мактаб ота-она билан шартнома тузган. Унинг фарзанди таълим олиши учун корхона-иш берувчи ҳақ тўлайди. Мактаб ЭҲФни ота-она номига унинг ЖШШИРини кўрсатган ҳолда тақдим этмоқда. Лекин тўловни амалга ошираётган корхонанинг бухгалтери ЭҲФни корхона манзилига тақдим этишни талаб қилмоқда.

Бундай вазиятда мактаб ЭҲФни кимга тақдим этиши керак?

Buxgalter.uz тушунтиради:

Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Товарлар (хизматлар)ни реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ушбу товарлар (хизматлар)нинг харидорларига ҳисобварақ-фактуралар тақдим этиши шарт.

ЭҲФ товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ҳамда уларнинг қийматини тасдиқлайди.

Кўриб чиқилаётган вазиятда амалиётда иккита вариант бўлиши мумкин:

1. Ходимнинг аризаси бўйича иш берувчи унинг иш ҳақини (ёки бошқа даромадларини) хусусий мактабда боласи таълим олиши учун ҳақ тўлаш ҳисобига ўтказиши мумкин.

Бу ҳолда мактаб ва жисмоний шахс (буюртмачи) ўртасида икки томонлама шартнома тузилади. Ҳисобварақ-фактура жисмоний шахс манзилига унинг ЖШШИРини кўрсатган ҳолда тақдим этилади.

 

2. Иш берувчи ходимнинг фарзанди таълим олиши учун ўз ҳисобидан ҳақ тўлаши мумкин.

Бу ҳолда уч томонлама шартнома тузилади. Шартномада буюртмачи корхона ҳисобланади, ЭҲФ ҳам корхона манзилига расмийлаштирилади.

 

Эҳтимол, нотўғри тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар қанча муаммоларга олиб келиши мумкинлигини тушунтиришнинг ҳожати йўқ. Бизда ЭҲФни расмийлаштиришда ҳеч қандай хатоларга йўл қўймаслигингизга ёрдам берадиган вазиятларнинг батафсил таҳлили мавжуд:

 

 

 

ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /uz/publish/doc/text210404_talim_olish_uchun_ish_beruvchi_haq_tulasa_ehfni_kimning_nomiga_taqdim_etish_kerak