Бухгалтерларга июлда керак бўлади:
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишда ҳисобдор шахсларнинг пластик карталаридан тўлов қилиш мумкинми
«Корхона ўзи ишлаб чиқарган ва бозордан нақд пулга харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилади, бунда харид далолатномалари расмийлаштирилади. Корхона харид қилинаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҳисобдор шахслар – ходимларнинг пластик карталарига пул маблағларини ўтказиб ва ушбу карталардан харидни тўлаб ҳисоб-китоб қилишга ҳақлими?»
Buxgalter.uz тушунтиради:
Зарур тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Tелеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Йўқ, корхона ҳисобот берувчи шахсларнинг пластик карталарига пул маблағларини ўтказиб ва ушбу карталардан харидни тўлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун ҳисоб-китоб қилишга ҳақли эмас.
У буни қуйидаги йўллар орқали амалга ошириши мумкин:
- ўз ҳисоб рақамидан етказиб берувчининг ҳисоб рақамига нақдсиз тўлов;
- корхонанинг корпоратив картаси орқали тўлов;
- хизмат кўрсатувчи банкдан олинган нақд пул маблағлари билан тўлов, товар харидини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда.
Эслатиб ўтамиз
2025 йил 1 ноябрдан умумий овқатланиш корхоналари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотини экспорт қилувчилар учун белгиланган жисмоний шахслардан нақд пул эвазига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш далолатномаларини электрон расмийлаштириш тартиби барча тадбиркорлик субъектларига нисбатан қўлланилади
.
Сизга ёрдам учун:
Товарларнинг ҳақиқатда келиб тушганлигини тасдиқлаш учун зарур шакллар:
Buxgalter.uz тавсия қилади
![]()