Бухгалтерлар учун батафсил тушунтиришлар:
Умумий овқатланиш корхоналари учун чиқиндиларни назорат қилиш қисмида қандай янги талаблар киритилмоқда
Умумий овқатланиш корхоналари учун янги талаблар киритилди. Улар янги объектларнинг канализация тармоғига уланиши, чиқиндилар ва ташланмалар таркиби, шунингдек тозалаш иншоотларини ўрнатиш ва хизмат кўрсатиш масалаларига тааллуқли.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
Миллий қонунчиликдаги муҳим ўзгаришларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Вазирлар Маҳкамасининг 16.09.2025 йилдаги «Умумий овқатланиш корхоналарида ҳосил бўладиган озиқ-овқат чиқиндиларидан самарали фойдаланиш ва уларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш ҳамда ортиқча исрофгарчиликларнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 589-сон қарори билан умумий овқатланиш корхоналарига нисбатан мавжуд талабларга янгилари қўшилди.
Хусусан:
- Янги истеъмолчилар ва амалдаги истеъмолчиларнинг янгидан фойдаланишга топширилувчи объектлари, маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнида белгиланган нормативлардан ортиқ ифлосланган оқава сувлар ҳосил бўлганда, фақат оқава сувларни белгиланган нормативлар даражасигача тозлашни таъминлайдиган локал тозалаш иншоотлари мавжуд бўлганда канализация тармоғига уланади.
- 2026 йил июль ойидан бошлаб корхоналар ўз ҳисоблари ҳисобидан ўрнатилган қуйидагиларга эга бўлиши шарт:
- мой-ёғ тутувчи ускунасига (ичига ўрнатилган ёғ тутгичлар) эга бўлиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш. Ойига камида бир марта амалдаги тутувчи иншоотларни ишлатилган ёғдан тозлаш ва охиргисини утилизация қилиш (қайта ишлаш);
- овқат тайёрлашда газ, ўтин ёки ёғоч кўмири ишлатилганда ифлословчи моддалар ва ҳидларни тутувчи қурилмалар. 2026 йил 1 январгача (яъни яқин 3 ой ичида) ушбу қисм бўйича қўшимча талаблар СанҚваМ ва шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритилади.
3. Хўжалик юритувчи субъектлар қуйидагиларни амалга ошириши шарт:
- савдо марказлари ва озиқ-овқат дўконларига киришдаги жавонларда яроқлилик муддати тугаётган товарларни жойлаштиришни ташкил этиш;
- ҳар 10 кунда яроқлилик муддати тугаётган маҳсулотлар нархларини пасайтириш.
Бу талаб Солиқ қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги назоратида бўлади.
4. Шунингдек 2026 йилдан бошлаб озиқ-овқат чиқиндиларини қайта ишлаш корхоналаригача етказиб бериш ҳам назорат қилинади.
Buxgalter.uz тавсия этади
- Умумий овқатланиш корхонасида маҳсулотлар (хом ашё) ва товарлар қандай ҳисобга олинади;
- Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини электрон харид қилиш далолатномасини қандай расмийлаштириш керак;
- Умумий овқатланиш соҳасида тайёр маҳсулотлар (таомлар) ва товарлар реализация қилиниши қандай ҳисобга олинади;
- Умумий овқатланиш корхоналарида махсус ва формали кийим-бошни қандай ҳисобга олиш керак;
- Улгуржи ва чакана савдо корхоналарига (шу жумладан дорихоналар ва умумий овқатланиш) рақамли маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун жарима солинмаслиги учун нима қилиш керак.
![]()