Экспертлар томонидан тасдиқланган тезкор жавобларни олинг:
2025 йил III чорак учун 4-kb (qurilish, savdo, xizmat) ва 4-kb (savolnoma) шакллари бўйича кимлар статистика ҳисоботини топшириши керак
Миллий статистика қўмитаси 2025 йил III чорак учун 4-kb (savolnoma) ва 4-kb (qurilish, savdo, xizmat) шакллари бўйича танланма кузатув ўтказиш учун мўлжалланган кичик корхоналар ва микрокорхоналар рўйхатларини эълон қилди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz да:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Эътибор беринг: рўйхатлар сайтнинг турли тил версияларида эълон қилинади. Ҳозирги пайтда 4-kb (qurilish, savdo, xizmat) фақат ўзбек тилида мавжуд.
2025 йил III чорак учун танланма кузатув ўтказишга тушган компаниялар рўйхати:
- 4-kb (savolnoma) шакли бўйича бу ерда > > > қаранг
- 4-kb (qurilish, savdo, xizmat) шакли бўйича – бу ерда > > >
Ҳисоботларни топшириш муддатларига қадар вақти-вақти билан stat.uz даги «Интерактив хизматлар» бўлими орқали ташкилотингизни қайта текширинг, чунки ҳисоботлар рўйхати тўлдирилиши мумкин.
Қайси санага қадар ҳисобот топшириш керак
4-kb (qurilish, savdo, xizmat) сўровномасини тақдим этиш муддати – 5 октябргача (5 октябрь – якшанба бўлганлиги сабабли 6 октябрь, душанбага кўчирилади).
4-kb (savolnoma) сўровномасини тақдим этиш муддати – 15 октябргача
Buxgalter.uz тавсия этади
Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади