Экспертлар томонидан тасдиқланган тезкор жавобларни олинг:
Рақамли маркировкалаш тизими муддати ўтган маркировкаланган товарлар савдосини автоматик равишда чеклайди. Бундай товарларга товар чекини назорат-касса техникаси орқали чоп этиб бўлмайди. Ва муддати ўтган ёки зарур бўлган ҳолларда кўрсатилмаган яроқлилик муддати билан ҳар қандай товар савдоси учун жарималар 3 баробар ошади.
Президентнинг 06.10.2025 йилдаги «Истеъмолчилар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-296-сон қарорида назарда тутилган бу ва бошқа чоралар ҳақида – buxgalter.uz шарҳида ўқинг:
Қонунчиликдаги муҳим ўзгаришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
2026 йил 1 мартдан бошлаб муддати ўтган маркаланган товарлар савдосига чекловлар «Асл белгиси» тизими орқали жорий этилади.
- 2025 йил 15 октябрдан 2027 йил 1 январгача тажриба тариқасида истеъмолчилар мурожаатларини кўриб чиқиш ва назорат харидларини амалга оширишни нодавлат нотижорат ташкилотлари бажарадиган тартиб жорий этилади. Бунинг учун жалб қилинган ННТ ходимлари Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси қошидаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини тадқиқ этиш марказининг ўқув курсларини тамомлагани ҳақида махсус сертификатга эга бўлиши керак.
- 2025 йил 1 декабрдан бошлаб «истеъмолчи – тадбиркор – ННТ –давлат органи» тизими жорий этилади. Истеъмолчиларнинг барча мурожаатлари Солиқ қўмитасининг ягона ахборот тизими билан интеграциялашган «Истеъмолчи мурожаати» ахборот тизими орқали қабул қилинади.
- 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб санитария-эпидемиологик хулоса расмийлаштириш мақсадида аккредитацияланган лабораторияларда ўтказиладиган барча синовлар баённомалари «E-akkreditatsiya» ахборот тизимининг «E-laboratoriya» модули воситасида электрон шаклда расмийлаштирилади. Шунингдек, бундай хулосалар расмийлаштирилган озиқ-овқат товарларининг ягона онлайн реестри яратилади.
Жарималар ҳақида...
Бугунги кунда муддати ўтган товарларни реализациялашга қабул қилиш ва сотиш, шунингдек ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати мажбурий бўлган товарларни уларсиз сотиш фуқароларга БҲМнинг 3-10 баравари (1 236 000–4 120 000 сўм), мансабдор шахсларга эса – БҲМнинг 7-10 баравари (2 884 000–4 120 000 сўм) миқдорида жарима солиш билан ҳуқуқбузарлик предметларини мусодара қилиш билан жазоланади
.
Ошганидан кейин жарималар миқдори мос равишда жисмоний шахслар учун БҲМнинг 9-30 баравари (3 708 000–12 360 000 сўм) ва мансабдор шахслар учун БҲМнинг 21-30 баравари (8 652 000–12 360 000 сўм)ни ташкил этиши керак. Лекин бу фақат МЖтКга тегишли тузатишлар киритилгандан кейин содир бўлади. Бу тўғрида қонун лойиҳасини тайёрлаш учун 2 ой ажратилган.
Buxgalter.uz тавсия қилади
- Маркаланган товар қандай муомаладан чиқарилади;
- Улгуржи ва чакана савдо корхоналарига (шу жумладан, дорихоналар ва умумий овқатланиш соҳасида) рақамли маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун жарима солинмаслиги учун нима қилиш керак;
- Улгуржи ва чакана савдо корхоналарининг маркировкаланган салқин ичимликлар билан ишлаш тартиби;
- Сотишдан кейинги хизмат кўрсатиш шарти билан товарларнинг чакана савдоси қандай ҳисобга олинади;
- Интернет-савдодаги (электрон тижоратдаги) ҳисобга олишнинг ўзига хос хусусиятлари.
![]()