Диққат: муддатидан олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхатлари янгиланди

preview

13 октябрдан Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатини ҳамда ушбу рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби тўғрисидаги янги низом кучга кирди (10.10.2025 й. 637-сон ВМҚ).

Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Қонунчиликдаги муҳим ўзгаришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Янги рўйхатни (10.10.2025 й. 637-сон ВМҚга 1-илова) бу ердан юклаб олиш мумкин > > >

У учта рўйхатни ўз ичига олади:

  • №1. Ёшидан қатъи назар пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати;
  • №2. Талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, умумий белгиланган ёшни 10 йилга қисқартирган ҳолда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берадиган ишлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхати;
  • №3. Умумий белгиланган ёшдан 5 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхати.

Тегишинча – 12.05.1994 йилдаги "Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги 250-сон ВМҚ ва у билан боғлиқ бошқа айрим НҲҲ ва уларнинг қисмлари ўз кучини йўқотди.

Шунингдек 637-сонли ВМҚ янги рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартибини белгилайди (ВМҚга 2-илова).

Хусусан:

  • Корхоналарнинг рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифлари иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги бўйича аттестациядан (кейинги ўринларда аттестация деб аталади) ўтказиш натижаларига кўра тасдиқланади.
  • Ходимларнинг зарарли ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омиллари мавжудлиги муносабати билан бирон-бир касб ёки ишни мазкур рўйхатга киритиш зарурлиги тўғрисидаги таклифлари 2 нусхада тайёрланади ва иш берувчига ҳамда корхона касаба уюшмаси қўмитасига ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органига юборилади. Шундан сўнг иш берувчи махсус комиссия тузади, у иш ўринларини аттестациядан ўтказиш учун зарур бўлган барча нарсаларни тайёрлайди ва уни ўтказади.
  • Аттестация якунлари бўйича иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси ёки бошқа вакиллик органи билан биргаликда юқори турувчи органга (вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, корпорациялар, уюшмалар, концернлар) рўйхатга қўшимча позицияларни киритиш бўйича ўз таклифларини тайёрлайди ва уларни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига тақдим этади.

Агар корхонада ходимларнинг вакиллик органлари бўлмаса, бу ишни мураккаблаштиради. Муаммони ҳал қилиш учун тавсиямиздан фойдаланинг:

 

 

 

  • Ниҳоят, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 15 кун ичида таклифни қабул қилиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Рад этилган тақдирда – рад этиш сабаблари ёзма шаклда аниқ кўрсатилади.

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text211188_diqqat_muddatidan_oldin_pensiyaga_chiqish_huquqini_beruvchi_ishlar_kasblar_va_lavozimlar_ruyhatlari_yangilandi