2025 йил октябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак
Тавсияда:
– 2025 йил октябрь ойи учун ЖШДСни ҳисоблаш учун зарур бўлган асосий маълумотлар;
– 2025 йил октябрь ойи учун ЖШДС ҳисоб-китоби:
оддий вазиятда;
имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда;
ўриндошга;
ШЖБПҲга ихтиёрий бадал ўтказилганда;
нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари хизматларига ҳақ тўлашда;
уй-жойни юридик шахсга ижарага берувчи жисмоний шахснинг даромадларидан;
норезидентнинг даромадларидан.
Қуйидаги асосий маълумотлар асосида 2025 йил октябрь ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисобланг:
- иш соатлари сони:
5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 176 та;
6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 174 та;
36 соатлик иш ҳафтасида – 156;
- иш кунлари сони:
5 кунлик иш ҳафтасида – 22;
6 кунлик иш ҳафтасида – 26;
- Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахснинг даромадларига 12% ставка бўйича солиқ солинади (дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлардан ташқари)
; - Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган жисмоний шахснинг меҳнат шартномалари (контрактлари) ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича Ўзбекистондаги манбалардан олинган даромадларига 12% ставкада ЖШДС солинади
; - 2024 йил 1 октябрдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ) 1 155 000 сўмни ташкил этади.
2025 йил 1 августдан эса – 1 271 000 сўм
. - фуқароларнинг шахсий жамғариб...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter