Январь ойида экспертларнинг материаллари сиз учун фойдали бўлади:
2026 йил 1 январдан бошлаб қатъий белгиланган суммадаги АОСдан ставкалар бўйича АОСга қандай ўтиш мумкин
Йил якунланиши билан тўлаш тартиби ўз кучини йўқотадиган қатъий белгиланган суммадаги айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ўзларига савол беришмоқда – улар солиқни 1 январдан бошлаб ставкалар бўйича тўлашга қандай ўтишлари мумкин? Билдиришнома бериш керакми? Қандай қилиб, қаерда ва қайси муддатларда?
Расмий изоҳ берилмагани учун бу саволни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВАдан сўрадик (эслатма: бу маълумотни Солиқ қўмитаси тасдиқлади):
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқни тўлаш тартиби 2026 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади
. Хабарнома юбориш тартиби кўрсатилган СКнинг 470-1-моддаси 2025 йил 1 январдан бошлаб СКдан чиқариб ташланди.
My3.soliq.uz даги шахсий кабинетда «Қатъий белгиланган суммадаги солиқдан ставкалар бўйича солиқ тўлашга ўтиш учун ариза топшириш» тугмаларини кўрмаяпман.
Кўриниб турибдики, бундай хабарнома бериш зарурати назарда тутилмаган.
Хулоса қилиш мумкин: қатъий белгиланган суммада солиқ тўлаган корхоналар 1 январдан бошлаб автоматик равишда белгиланган ставкалар бўйича солиқ тўлашга ўтади
.
Эътибор беринг
Биз ҳам бу савол билан Солиқ қўмитаси мутахассисларига мурожаат қилдик ва ижобий жавоб олдик: ўтиш – автоматик тарзда амалга оширилади.
Buxgalter.uz тавсия қилади
Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади
