2026 йил 1 январдан ЭҲФ бўйича ҚҚС хавф даражасига қараб қандай ҳисобга олинади
Тавсияда:
– автоматлаштирилган тизим томонидан ЭҲФ хавф даражасини аниқлаш;
– ЭҲФ хавф даражасининг ҚҚСни ҳисобга олишга таъсири:
«қизил» ЭҲФ олинганда ҳаракатлар алгоритми;
«қизил» ЭҲФ бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш муддатлари;
харидор томонидан ҚҚСни тўлашнинг бухгалтерия ҳисоби;
етказиб берувчилар томонидан ЭҲФнинг хавфи даражасини баҳолашнинг янги тартибини қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари;
– ЭҲФни таҳлил қилишнинг янги тартибини ҳисобга олган ҳолда шартномалардаги қўшимча шартлар.
2026 йил 1 январдан бошлаб ЭҲФни хавф даражасига қараб реал вақт режимида автоматлаштирилган тарзда таҳлил қилиш тизими амал қилмоқда
. ЭҲФнинг хавф даражаси уни расмийлаштириш пайтида автоматик равишда аниқланади ва харидор томонидан ушбу ЭҲФда кўрсатилган ҚҚС суммасини ҳисобга олишда ҳисобга олинади.
Тизим фақат ЭҲФни таҳлил қилади ва онлайн-НКТ чекларига, шу жумладан корпоратив карталар орқали тўлашда берилган чекларга татбиқ этилмайди.
ЭҲФнинг хавф даражасини аниқлаш ва уларда акс эттирилган операциялар бўйича ҚҚСни тўлаш тартиби махсус Низомда белгиланган.
ЭҲФ хавф даражалари бўйича қуйидаги тоифаларга бўлинади:
- хавф даражаси паст («яшил») – бу солиқ қонунчилигини бузиш эҳтимоли кам бўлган ёки бўлмаган операциялар бўйича расмийлаштирилган ЭҲФ;
- хавф даражаси юқори («қизил») – бу солиқ қонунчилигини бузиш эҳтимоли юқори, ш.ж. солиқни тўламаслик аломатлари мавжуд бўлган операциялар бўйича расмийлаштирилган ЭҲФ.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter