Бухгалтерларга июлда керак бўлади:
Ходимнинг иш ҳақи барча талабларни қоплашга етмаса, ундирувларни қандай амалга ошириш керак
«Ташкилотга Мажбурий ижро бюросидан бир нафар ходимга нисбатан бир нечта ижро ҳужжатлари келиб тушган. Ходимнинг иш ҳақи барча талабларни тўлиқ қондириш учун етарли бўлмаса, қандай қилиб ушлаб қолиш мумкин?»
Вазият ягона эмас, баъзида шундай бўлади. Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати Дилором Саидова мутахассиси жавоб берди:
Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва «Жавоб берамиз!» тайёр жавобларининг бутун базасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Pro хизматига киришни расмийлаштиринг.
– Қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ва унга тенглаштирилган бошқа тўловларни тўлайдиган ташкилотлар томонидан ижро ҳужжатларини ижро этиш тартиби махсус Қоидалар билан белгиланган.
Қоидаларнинг 4-бандига кўра, агар иш ҳақига бир нечта ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қаратилган бўлса, ҳар қандай ҳолатда ҳам ходимнинг иш ҳақининг 50 фоизи сақланиши керак.
Бу қоидадан фақат битта истисно бор. Бу ерда батафсил тушунтирилган:
Агар суд томонидан миқдори белгиланган ва жами иш ҳақининг 50 фоизидан ортиқ бўлган бир нечта ижро ҳужжати тақдим этилган бўлса, қарздорга иш ҳақи тўлаётган ташкилот ёзма равишда:
- бу ҳақда қарздор ва суд ижрочисини хабардор қилади;
- қарздорга ундирувларнинг белгиланган миқдорини камайтириш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиради.
Шунингдек, ушбу ҳолларда қарздорга иш ҳақи тўлаётган ташкилот кейинги ижро ҳаракатларини амалга ошириши учун иш ҳақи тўланадиган кунлар ҳақида суд ижрочисини ёзма равишда хабардор қилади.
![]()