Апрель ойида фойдали бўлади:
Ўртача иш ҳақини ҳисоб-китоб қилишда иш вақтидан ташқари иш ва ишланмайдиган кунлардаги иш учун ҳақ ҳисобга олиниши керакми
Амалиётда ходимлар иш вақтидан ташқари ишга, тунги вақтдаги, дам олиш ва байрам кунларидаги ишга жалб қилинадиган вазиятлар бўлади.
«Норма» эксперти Лола СУЛТОНОВА ўртача иш ҳақини ҳисоб-китоб қилишда ушбу вақт учун тўланган ҳақни ҳисобга олиш керак ёки керак эмаслигини buxgalter.uz учун тушунтирди:
Янги материалларни Телеграм-каналда кузатиб бориш қулай.
– Ўртача иш ҳақини ҳисоб-китоб қилишда ходимнинг солиқ солиниши лозим бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлари ҳисобга олинади
.
Технологик жараён жадвалида назарда тутилган иш вақтидан ташқари иш, тунги вақтдаги, дам олиш ва байрам (ишланмайдиган) кунларидаги иш учун тариф ставкалари ва маошларга устамалар ва қўшимча тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар таркибидаги компенсация тўловларига киради. Шу боис ўртача иш ҳақини ҳисоб-китоб қилишда улар ҳам ҳисобга олинади.
Барча ҳолларда ўртача кунлик иш ҳақи ўртача иш ҳақини иш кунларининг ўртача ойлик сонига – 25,3 га бўлиш орқали белгиланади.
Агар ҳисоб-китоб даврининг бир ойи ёки бир неча ойи тўлиқ ишлаб берилмаган ёки ундан муайян вақт чиқариб ташланган бўлса, ўртача кунлик иш ҳақи қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқарилади
:
Ўртача кунлик иш ҳақи = Ҳисоб-китоб даври учун ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақи:
(25,3 х Тўлиқ календарь ойлар сони + Тўлиқ бўлмаган календарь ойлардаги иш кунлари сони);
Тўлиқ бўлмаган календарь ойдаги иш кунлари сони = 25,3: Иш кунларининг ҳақиқий сони х
Мазкур ойда ишлаб берилган иш кунлари сони.
Шу тариқа, иш вақтидан ташқари иш, тунги вақтдаги, дам олиш ва байрам кунларидаги иш учун ҳақ ўртача иш ҳақини ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олинади, лекин тўлиқ ишлаб берилган ойда иш кунларининг ўртача ойлик сони ўзгаришсиз қолади – 25,3.
Турли вазиятларда (масалан, ходимда ҳисобланган иш ҳақи мавжуд бўлмаса ёки маоши ўзгарган бўлса) ўртача иш ҳақи қачон ва қандай тартибда ҳисобланиши кераклиги ҳақида батафсил тавсиямизда ўқинг > > >
Buxgalter.uz тавсия қилади
- Алоҳида вазиятларда иш ҳақи қандай ҳисобланади;
- Тиббиёт ходимлари меҳнатига қандай ҳақ тўлаш керак;
- Ҳаракатланиш ва қатнов хусусиятига эга ишлар учун устамалар қандай тўланади;
- Туман коэффициентларини ҳисобга олган ҳолда иш ҳақи қандай ҳисобланади;
- Иш ҳақини ҳисоблаш қандай расмийлаштирилади;
- Жисмоний шахслар – норезидентларга икки томонлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартномалар қоидаларини қандай қўллаш керак.
![]()