Апрель ойида фойдали бўлади:
Нима учун ЖШДС бўйича ҳисоботда жисмоний шахснинг кўчмас мулкни текин фойдаланишга беришдан тўлайдиган солиғи акс эттирилади
Аввал Солиқ қўмитаси корхона жисмоний шахсдан текин фойдаланиш шартномаси бўйича бино олган вазият юзасидан қуйидагиларни тушунтирган:
- жисмоний шахсда солиқ оқибатлари юзага келмайди;
- юридик шахснинг ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботида ушбу шартнома акс эттирилмайди.
Шунга қарамай, бухгалтерлар ЖШДС ҳисоб-китоби (11101_19) проактив солиқ шаклининг ушбу тушунтиришга мувофиқ келмаслигига эътибор қаратмоқдалар.
Вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:
Янги материалларни Телеграм-канал орқали кузатиб бориш қулай.
– Агар юридик шахс фаолиятни юритиш учун жисмоний шахсга тегишли бўлган яшаш учун мўлжалланмаган бинодан текин фойдаланса (шартнома ijara.soliq.uz сайтида рўйхатдан ўтказилган), – юридик шахсда кўчмас мулкдан ижара тўловининг энг кам ставкалари бўйича текин фойдаланишдан олинган даромад юзага келади
. Ушбу даромадни биз жами даромадга киритамиз ва фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга оламиз
.
Ушбу вазиятда Солиқ қўмитасининг тушунтиришига асосан – жисмоний шахсда солиқ оқибатлари юзага келмайди. Юридик шахснинг ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботида мазкур шартнома акс эттирилмайди.
Бироқ ЖШДС ҳисоб-китобининг проактив тартибда тўлдириладиган шаклида (11101_19) – Ҳисоб-китобга 3-иловада – жисмоний шахснинг солиқ суммаси акс эттирилади.
Солиқ қўмитасидан ушбу номувофиқликка эътибор қаратишни ва проактив ЖШДС ҳисоб-китобида (11101_19) жисмоний шахсда ЖШДСни автоматик акс эттириш ва ҳисоблашни ўзгартиришни сўраймиз.
❖
Солиқ қўмитасининг тушунтиришини батафсил ўқинг: «ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботларда жисмоний шахслар билан кўчмас мулкдан текин фойдаланиш шартномалари акс эттирилиши керакми».
Buxgalter.uz тавсия қилади
Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади