Таътил пулини ҳисоб-китоб қилишда кўчирилган дам олиш куни учун ҳақ тўлаш керакми

preview

«Ходим 2026 йил 2 мартдан 13 мартгача бўлган даврда таътилда бўлган. Ишлаб чиқариш календарига мувофиқ 8 март якшанба, байрам куни 9 март, душанба кунига кўчирилди. Таътил пулини ҳисоб-китоб қилишда ходимга кўчирилган дам олиш куни учун ҳақ тўланадими?»

Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволига «Норма» кадрлар хизмати раҳбари ва эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

Экспертларга ўз саволингизни беринг ва «Жавоб берамиз!» хизматининг тўлиқ жавоблар базасидан фойдаланинг – бунинг учун Buxgalter Proдан фойдаланиш имкониятини расмийлаштиринг.

 

Белгиланишича, ҳар йилги меҳнат таътили вақти учун ҳақ тўлашда:

  • якшанба куни инобатга олинмайди .
  • ўртача иш ҳақи ўртача кунлик иш ҳақини таътил кунлари сонига (якшанба ва байрам кунларидан ташқари) кўпайтириш орқали белгиланади .

Бундан келиб чиқадики, ҳақ тўланадиган таътил кунларидан фақат якшанба ва байрам кунлари чиқариб ташланади. Кўчирилган дам олиш куни бундай кунлар жумласига кирмайди.

Бинобарин, 2026 йил 9 март таътил давомийлиги ҳисоб-китобига киритилади ва унга ҳақ тўланади.

Маълумот учун

Таътил пулини ҳисоб-китоб қилиш бўйича янада кўпроқ турли хил амалий вазиятларни тавсияларда топасиз:

Бу ерда қуйидаги вазиятларни кўриб чиқамиз:

– таътил пули ва компенсацияни ҳисоб-китоб қилиш учун ўртача иш ҳақини аниқлашда мукофотларни чиқариб ташлаш мумкинми?

– меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай ва ишбай тизимида ўртача ойлик иш ҳақи ва таътил пулини қандай ҳисоблаб чиқариш керак ва ҳ.к.

Вазиятлар:

– агар асосий ишдаги таътил ўриндошлик асосидаги ишдаги таътилдан узоқроқ бўлса;

– ўриндош 6 ойдан кам ишлаган;

– иш ҳақи ойлар бўйича фарқланади ва ҳ.к.

Вазиятлар:

– қандай қилиб таътилдан чақириб олинганда компенсацияни ҳисоблаш, таътил пулини келгуси иш ҳақи ҳисобидан ҳисобга олиш керак ва ҳ.к.

 

 

Ходимлар билан ҳисоб-китоблар Ходимлар билан ҳисоб-китоблар Ходимлар билан ҳисоб-китоблар /uz/publish/doc/text214166_tatil_pulini_hisob-kitob_qilishda_kuchirilgan_dam_olish_kuni_uchun_haq_tulash_kerakmi