Бухгалтерларга июлда керак бўлади:
ТМЗ қолдиқлари бўйича «Хабарнома»: нима учун умумий овқатланиш «назоратга олинди» ва нима қилиш керак
2026 йил март ойида кўплаб кафе ва ресторанлар эгалари тўсатдан солиқ тўловчининг кабинетига қўшимча ҳисоб-китоблар билан хатлар олишди. Даъвонинг моҳияти ҳаммада битта: тизим 10 ва 29-ҳисобварақлар бўйича 2025 йил охирига қолдиқларни –баланснинг 140-сатри «Товар-моддий захиралар, жами»ни олади ва уларга автоматик равишда 12% ҚҚС ва 15% фойда солиғини «қўшиб» қўяди – «корхонанинг товар айланмаси ушбу ҳудуддаги бошқа тадбиркорлар билан таққосланганда ва турли манбалар асосида таҳлил қилинганда, ҳақиқий товар айланмаси тўлиқ акс эттирилмаганлиги аниқланди.»
Buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА вазиятни шарҳлаб берди:
Муҳим маълумотларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Бу вазиятда автокамерал йўқ. Менимча, бу ерда қолдиқ қолмаслиги учун ПФ-246-сонли Фармон иш берди.
10.12.2025 йилдаги ПФ-246-сон Фармонга мувофиқ 2026 йил 1 январдан бошлаб импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотларининг 9 ой мобайнида (гўшт ва мева-сабзавот маҳсулотларининг 3 ой мобайнида) сотилмаганлиги ва ушбу маҳсулотлар қолдиғида БҲМнинг 500 бараваридан (206 млн сўм) ортиқ қийматнинг мавжудлиги сайёр солиқ текширувини ўтказиш учун асос бўлади.
Хабарномага қуйидагича жавоб беришни тавсия қиламан:
«Корхонамиз фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари (умумий овқатланиш) ҳисобот даври охирига (2025 йил декабрь) товар захиралари мавжудлигини назарда тутади. Эътиборингизни шунга қаратамизки, корхона ассортименти нафақат тез бузиладиган маҳсулотлар (гўшт, сабзавотлар), балки узоқ муддат сақланадиган товарлар – ичимликлар, шарбатлар ва бошқалардан иборат.»
Buxgalter.uz тавсия қилади
Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади