E-kontrakt тизимида сотиб олиш (18-тур) ва сотиш (19-тур) шартномаларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш бўйича қўлланма
1. Кириш
Маълумки, ташқи савдо орқали товарлар олди-сотдисини амалга ошириш, хизматлар кўрсатиш ёки ишларни бажариш операциялари амалга оширилади. Бундай операциялар ташқи савдо шартномалари ёки инвойслар асосида амалга оширилади.
Ўз навбатида, ташқи савдо шартномалари ёки инвойслар асосида валюта операциялари, божхона тартиб-таомиллари, логистика, суғурта хизматлари ва бошқа бир қатор операциялар бажарилади. Бу эса ташқи савдо шартномалари ёки инвойсларни алоҳида электрон мониторинг қилиш заруратини келтириб чиқаради.
Мазкур қўлланма ташқи савдо шартномалари ва инвойс маълумотларини электрон шакллантириш тартиботлар бўйича тушунтиришларни беради.
1.1. Ҳуқуқий асослар
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 283-сон қарори;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сон қарори.
1.2. Йўриқномада асосий эътироф этиладиган қоидалар
1. Дастлаб, 99-тур (сотиб олиш – сотиш) операцияси рўйхатга олинади (спецификация киритилмайди);
2. 99-тур операцияси ичида фақат битта 18-тур (сотиб олиш) шартномаси рўйхатга олинади;
3. 99-тур операция ичида исталганча 19-тур (сотиш) шартномасини рўйхатга олиш мумкин бўлади;
4. 99-тур операция ичида 18-тур шартномаси бўлмаса, 19-тур шартномасини рўйхатга олиш имкони бўлмайди;
5. 19-тур шартномасига киритилиши лозим бўлган юк жўнатувчи ва юкни қабул қилувчи маълумотлари 18-тур шартномасига киритилган юк жўнатувчи ва юкни қабул қилувчи маълумотларидан танлов асосида шакллантирилади;
6. 19-тур шартномасидаги спецификация маълумотлари 18-тур шартноманинг спецификациясидаги қолдиқ миқдор доирасидаги маълумотлар асосида шакллантирилади. Бунда,
- 19-тур шартномасининг спецификациясига киритилган товарнинг миқдори 18-тур шартноманинг спецификациясидаги товарнинг миқдоридан кўп бўлмаслиги лозим;
- 19-тур шартномасининг спецификациясига киритилган товарнинг бир бирлик қиймати 18-тур шартноманинг спецификациясидаги товарнинг бир бирлик қийматидан кам бўлмаслиги лозим.
Агарда шартномалардаги валюталар ҳар хил бўлса, 19-тур шартномага киритилган спецификация қиймати ҳужжат санасидаги курс бўйича 18-тур шартнома валютасида ҳисобланиб, ўзаро текширилади.
7. 19-тур шартномасининг спецификациясида ТИФ ТН код ва товар номи ўзгармайди. Бунда,
- киритилган товарнинг миқдори 18-тур шартноманинг спецификациясидаги товарнинг миқдоридан кўп бўлмаган қисми доирасида ўзгартириш киритиш;
- киритилган товарнинг бир бирлик қиймати 18-тур шартноманинг спецификациясидаги товарнинг бир бирлик қийматидан кам бўлмаган миқдорда ўзгартириш киритиш мумкин бўлади.
Агарда шартномалардаги валюталар ҳар хил бўлса, 19-тур шартномага киритилган спецификация қиймати ҳужжат санасидаги курс бўйича 18-тур шартнома валютасида ҳисобланиб, ўзаро текширилади.
8. 18-тур шартномасининг спецификациясини қуйидаги ҳолларда ўзгартириш мумкин эмас:
- 18-тур шартноманинг инвойси мазкур шартноманинг спецификациясидан шаклланган бўлса;
- 19-тур шартноманинг спецификацияси ушбу 18-тур шартноманинг спецификациясидан шаклланган бўлса;
9. 18-тур шартномага киритиладиган инвойс спецификация асосида шакллантирилади ҳамда хорижий давлатнинг декларацияси ва йўл юк ҳужжатларини бириктириши лозим;
10. 18-тур шартномасининг инвойсини қуйидаги ҳолларда ўзгартириш мумкин:
- 19-тур шартноманинг инвойси мазкур 18-тур шартноманинг инвойсидан шаклланмаган бўлса;
- инвойсда фақат хорижий давлатнинг декларацияси ва йўл юк ҳужжатлари алмаштирилаётган бўлса;
11. 18 ва 19-тур шартномага киритилган инвойс божхона органи ҳодимлари томонидан тасдиқланганидан сўнг «Амалдаги» мақомга ўтади
ва шартнома ижросида акс этади.
Бунда ходим томонидан инвойсга бириктирилган хорижий давлатнинг декларацияси ва йўл юк ҳужжатларидаги маълумотларда юк жўнатувчи ва юк қабул қилувчи ўзаро мувофиқлиги текширилади ва шартнома тузувчининг ҳудудига қараб ҳудудий бошқарма (қўмитанинг масъул бўлими томонидан ҳам) томонидан тасдиқланади.
18 ва 19-тур шартномага киритилган инвойсга киритилаётган ўзгартиришлар ҳам шартнома тузувчининг ҳудудига қараб ҳудудий бошқарма (қўмитанинг масъул бўлими томонидан ҳам) томонидан тасдиқланади.
12. 19-тур шартномага инвойс киритишда товарларнинг миқдори 18-тур шартномасига киритилган инвойсларнинг миқдорининг қолдиғи асосида шакллантирилади. Бунда:
- 19-тур шартномадаги инвойсга киритилган товарнинг миқдори 18-тур шартномага киритилган...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter