Бухгалтерлар учун батафсил тушунтиришлар:
Статистика ҳисоботлари рўйхатингизни текширинг: баъзи корхоналарда 15 май жума куни 12 korxona шакли бўйича ҳисобот муддатлари тугайди.
У бўйича ҳисоботни ким ва қандай топшириши ҳақида buxgalter.uz шарҳида:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Эътибор беринг
Материаллардан нусха олиш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.
Миллий статистика қўмитасининг ТГ-гуруҳида жорий йилнинг 15 майидан кечиктирмай 12-корхона шакли бўйича ойлик статистик ҳисоботни белгиланган тартибда тақдим этиш илтимоси билан хабар жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз:
- 2026 йил учун 12 korxona ҳисобот шакли Миллий статистика қўмитасининг ўтган йил 11 декабрдаги қарори билан тасдиқланган (11.12.2023 й. АВ рўйхат рақами 3723-сон);
- уни тижорат ташкилотлари, уларнинг алоҳида бўлинмалари ва нотижорат ташкилотлари (кичик корхоналар, микрофирмалар ва қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларидан ташқари) ҳисобот давридан (ойидан) кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай топширади;
- шаклда – 3 та бўлим (умумий иқтисодий кўрсаткичлар, ишлаб чиқариш кўрсаткичлари (ҚҚС ва акциз солиғисиз) ва ташқи савдо кўрсаткичлари) ҳамда – 8 та боб (саноат маҳсулотлари, савдо айланмаси, экспорт/импорт ва бошқалар) мавжуд;
- ташкилотингиз 12 korxona шакли бўйича ҳисобот бериши кераклигини аниқлаштириш (шунингдек, қайси даврларда қандай бошқа ҳисоботларни топширишингиз шартлигини аниқлаш):
2) ЭРИ ёрдамида авторизациядан ўтинг;
3) ташкилотингизнинг СТИР ва Captcha кодини тегишли майдонларга киритинг;
- статистика ҳисоботи шакллари Миллий статистика қўмитасининг hisobot.stat.uz расмий веб-сайтида электрон шаклда e-Stat 4.0 тизими орқали тўлдирилади.
2027 йилдан бошлаб кичик ва ўрта корхоналар буни «Ягона ҳисобот тизими» платформаси орқали амалга оширишлари шарт
.
Мана, биз ҳатто бу ҳисоботни ҳам топиб олдик (унинг 15-санадан кечиктирмай топширилиши тўғри кўрсатилган). Лекин ҳозирча ҳисобот беришнинг иложи бўлмади. Умуман олганда, 2027 йилгача ҳали вақт бор, балки ўша вақтга яқин ҳамма нарса ишлай бошлар...
Buxgalter.uz тавсия этади
![]()
