Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлардан ЖШДС бўйича ҳисобот проактив тартибда қандай тўлдирилади
Тавсияда:
– Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам миқдори бўйича маълумотнома-ҳисоб-китобни тўлдириш;
– ижара шартномалари бўйича маълумотларнинг ҳисоботда акс эттирилишини «E-ijara» АТ билан солиштириш орқали текшириш;
– ҳисобот тўлдирилиши текширилганидан кейинги ҳаракатлар;
– ижарадан олинган даромадлардан ЖШДСни битта тўлов топшириқномаси билан тўлаш.
2026 йил апрель ойи учун ҳисоботдан бошлаб «E-ijara» АТда (186-код) ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ва автотранспортни ижарага бериш шартномалари бўйича даромадлардан олинадиган ЖШДС алоҳида проактив ҳисобот пакетида – 11104_1 шаклида акс эттирилади.
ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича асосий ҳисоб-китобда (46-код) – 11101_20 – бундай ижарадан олинган даромадлар энди акс эттирилмайди.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter