Бухгалтерлар учун батафсил тушунтиришлар:
Меҳнат интизомини бузганлик учун ушлаб қолишларни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак
Меҳнат интизомини бузганлик учун ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қоламиз. Бу қандай бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади?
Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАEВА жавоб берди:
Материал «Жавоб берамиз!» пуллик базасидан олинган бўлиб, уни истисно тариқасида эълон қилмоқдамиз. Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавобларнинг бутун базасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга обуна бўлинг.
Эътибор беринг
Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.
– Ходимга нисбатан жарима интизомий жазо чорасини қўллаш буйруқ билан расмийлаштирилади.
Бухгалтерия ўтказмалари:
|
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Ҳисобварақлар боғланиши |
|
|
Дебет |
Кредит |
|
|
Ходимга жарима ҳисобланди |
4790 «Ходимларнинг бошқа қарздорлиги» |
9330 «Ундирилган жарималар, пенялар ва неустойкалар» |
|
Жарима ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолинди |
6710 «Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар» |
4790 «Ходимларнинг бошқа қарздорлиги» |
Жарима барча мажбурий солиқлар ва йиғимлар ушлаб қолингандан кейин қолган суммадан ушлаб қолинади. Ушлаб қолишларнинг умумий миқдори МКнинг 269-270-моддалари бўйича тўланиши лозим бўлган иш ҳақининг 50 фоизидан ошиши мумкин эмас. Агар ушлаб қолиш миқдори бу чегарадан ортиқ бўлса, ортиқча суммани кейинги ойларга қонунчиликда белгиланган иш ҳақидан ушлаб қолиш кетма-кетлигига мувофиқ тақсимланг.
Эътибор беринг
Айрим тўловлардан ушлаб қолиш мумкин эмас. Бу ҳақда тавсияда ўқинг > > >
Buxgalter.uz тавсия этади
- Иш берувчининг ташаббуси билан иш ҳақидан қандай ушлаб қолинади;
- Ижро ҳужжатлари бўйича ундирувларни иш ҳақидан қандай ушлаб қолиш мумкин;
- Меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузган ходимни ишдан бўшатиш тартиби;
- Меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузган ходимни ишдан бўшатиш тартиби;
- Интизомий жазони қандай қўллаш керак;
- Интизомий жазоларни қўллашда йўл қўйиладиган хатолар.
![]()