Электрон тизимнинг техник ёрдам кўрсатиш хизматида фирибгарларга алданиб қолмаслик ва пулни йўқотмаслик йўллари

preview

Эҳтиёт бўлинг: электрон тизимларнинг техник ёрдам кўрсатиш каналларида фирибгарлар ҳаракат қилаётган бўлиши мумкин! Мана яққол бир мисол: Paynet Холис тўлов тизими фойдаланувчиси бўлган якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳисоботларида 2026 йил 1 майдан бошлаб ушбу тизим орқали қабул қилинган чеклар акс этмай қолган. Унинг бухгалтери муаммо сабабини тушунтириш ва уни ҳал қилишда ёрдам сўраб тизимнинг расмий Телеграм-каналига мурожаат қилган. У билан дарҳол «сохта ходимлар» боғланган, қизиғи, улар фойдаланувчининг ҳамёнлари ва аккаунтлари ҳақидаги ички маълумотларга эга бўлган. Натижа – ЯТТ ҳисобварағидан пул йўқолган…

Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:

Зарур тушунтиришларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

Эътибор беринг

Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола қўйилганда ёки таҳририятнинг ёзма рухсати билан йўл қўйилади.

 

– Ҳа, бу воқеадан хабарим бор. «Сохта ходим» жуда тез жавоб берган. Мурожаат расмий канал орқали юборилгани учун бухгалтерда булар фирибгарлар бўлиши мумкин деган шубҳа туғилмаган. Ва у уларга тадбиркор ҳақидаги маълумотни берган. Бироқ шу пайтда жиноятчилар тадбиркорнинг ўзи билан ҳам боғланиб, вазиятдан фойдаланган ҳолда, уни СМС-тасдиқлаш кодини беришга кўндиришган. ЯТТ эса бухгалтери айни пайтда шу муаммо билан шуғулланаётганини билгани учун СМС-кодни бериб юборган. Натижада ҳамёндан 3 800 000 сўм маблағ ечиб олинган.  Бухгалтер ушбу суммани тадбиркорга ўз ёнидан тўлаб беришга мажбур бўлган.

Бу вазиятдаги энг даҳшатлиси – «техник ёрдам кўрсатиш бўйича сохта ходим»нинг ички маълумотларга тўлиқ эгалиги. У аккаунтга қайси ҳамён бириктирилганини, у ерда айнан қайси – Humo ёки Uzcard картаси рўйхатдан ўтганини билган. Бу эса фирибгар тизимнинг амалдаги ёки собиқ ходими, ёхуд тўлов тизимининг маълумотлар базасига эркин, рухсатсиз кириш имкониятига эга бўлган шахс деган фикрга ундайди.

Бухгалтер Paynet Xolis офисига шахсан борганида, у ерда бундай ҳолатлар аввал ҳам содир бўлганини тасдиқлашган. Ва фирибгарлар компания номидан сохта аккаунтлардан фойдаланганини айтишган.

 

Paynet Хolis тизимининг хавфсизлигига доир асосий саволлар

  • Нима учун бегона шахслар тадбиркорларнинг профилларига қайси карталар ва ҳамёнлар бириктирилганини кўра олади? Бу ерда шахсий ва молиявий маълумотлар хавфсизлиги таъминланмагани аниқ.
  • Нима учун Paynet Хolis мутахассислари ўз каналларида фирибгарлар ҳаракат қилаётганини жуда яхши билишса-да, фойдаланувчиларни ҳимоя қилиш учун қатъий чоралар кўрмайдилар?
  • Нима учун фойдаланилмагани сабабли жарима солинадиган давлат тизими узилишлар билан ишлайди-ю, одамларни чатлардан ёрдам излашга мажбур қилади?
  • Нима учун Хolis орқали – ягона QR-код ёрдамида – тўловлар фискаллаштирилмаяпти? Ахир, тизим уларни амалга ошириши шарт.

Бундай ҳолатлар Хolis ва  Paynet тизимининг ўзига ҳам, умуман олганда, Ўзбекистон банк тизимига бўлган ишончга ҳам путур етказади.

 

Қандай қилиб пулни йўқотмаслик мумкин

1. Ҳеч қачон ҳеч кимга СМС-кодларни берманг.

2. Тўлов тизимининг расмий каналига мурожаат қилганингиздан кейин ҳам шахсий хабарларга ишонманг.

3. Маълумотларга фақат компаниянинг расмий алоқа воситалари ва офислари орқали аниқлик киритинг.

Ҳушёр бўлинг!

Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text215221_elektron_tizimning_tehnik_erdam_kursatish_hizmatida_firibgarlarga_aldanib_qolmaslik_va_pulni_yuqotmaslik_yullari