ПФ-153-сон Фармонга асосан ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қўллаш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ЭҲФ қандай расмийлаштирилади

preview

2026 йил 1 январдан бошлаб ноль фоизли ҚҚС ставкаси қўлланиладиган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларининг янгиланган рўйхати бугунги кунда 504 та позицияни ўз ичига олади.

Имтиёзни қўллаш мақсадида бундай маҳсулотларга ЭҲФни қандай расмийлаштириш кераклигини buxgalter.uz сайтида тушунтирамиз:

Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

Эътибор беринг

Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.

 

Эслатиб ўтамиз: 2026 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (пахта ва ғалладан ташқари) реализация қилишда ҚҚСнинг ноль даражали ставкаси қўлланилади. Асос – 04.09.2025 йилдаги ПФ-153-сон Фармон. Тасдиқланган рўйхатни жорий таҳрирда қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин > > >

Ноль даражали солиқ ставкасини қўллаш учун тадбиркорлик субъектлари уларни қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари деб эътироф этиш шартларига жавоб беришлари керак.

Ушбу имтиёзни қўллаш учун my3.soliq.uz орқали қандай мурожаат қилиш ҳақида батафсил тавсияда ўқинг:

Мурожаатга тасдиқловчи ҳужжат (кадастр ёки ижара шартномаси) илова қилинади, ҳудуд, туман ва маҳалла танланади, боғланиш учун телефон рақами албатта кўрсатилади.

 

ПФ-153-сон Фармон бўйича имтиёзни қўллаш мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ЭҲФни қандай расмийлаштириш керак

ЭҲФни шакллантиришда:

  • «ҚҚС ставкаси» устунида «0%»ни танланг;
  • «Имтиёз» устунида имтиёз кодини белгиланг – 104439;
  • «Товарнинг келиб чиқиши» устунида «Ўз ишлаб чиқариши»ни кўрсатинг.

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text215368_pf-153-son_farmonga_asosan_qqsning_nol_darajali_stavkasini_qullash_uchun_qishloq_hujaligi_mahsulotlariga_ehf_qanday_rasmiylashtiriladi