Пулсиз операцияларда товарларни қандай ҳисобга олиш керак

26.05.2026
author avatar

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мутахассислари

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бўлими
author avatar

Олег ЦОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– устав фондига ҳисса сифатида товарларнинг келиб тушиши;
– текинга;
– айирбошлаш бўйича;
– товарлар қарзи шартномаси бўйича;
– қарз олувчи олдин берилган қарзни қайтарганда;
– ҳисобга олинмаган, инвентаризация пайтида аниқланганда.

 

Эътибор беринг

Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди:

  • 2026 йил учун солиқ ҳисоботининг янги шакллари;
  • 2026 йил 22 июлдан кучга кирадиган 21.04.2026 йилдаги ЎРҚ-1137-сонли Қонун.

Устав фондига ҳисса сифатида товарларнинг келиб тушишини қандай ҳисобга олиш керак

Корхонанинг устав фондини шакллантириш (кўпайтириш)да корхона муассиси ўз ҳиссасини мол-мулк, товарлар билан тўлаши мумкин .

Устав фондига ҳисса сифатида киритилган товарни таъсисчилар (иштирокчилар) томонидан келишилган қиймат асосида ҳисобга олинг . Айрим ҳолатларда (уларни қуйида кўриб чиқамиз) уларнинг қийматини баҳолаш учун баҳолаш ташкилотини жалб қилиш зарур.

 Агар товарлар олишда шу билан боғлиқ харажатлар (божхона божлари, қопланмайдиган солиқлар ва йиғимлар, тайёрлаш ва етказиб бериш бўйича транспорт-тайёрлов харажатлари ва бошқалар) юзага келса, уларни олинган товарларнинг таннархига киритишади  

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг