Нима учун пиво ПФ-246 бўйича «алкоголли маҳсулотлар»га киради, лекин ПФ-100 бўйича бу рўйхатга кирмайди?

preview

Агар сизда меҳмонхона ёки умумий овқатланиш шохобчаси бўлса ва сиз ўз меҳмонларингизга пиво сотсангиз, шуни билишингиз керакки, эҳтимол (агар бирор нарса ўзгарса) етказиб берувчининг ЭҲФси имзолангандан сўнг, унинг рақамли маркировка кодлари якуний истеъмол учун сотилган деб ҳисобланмайди. Уларни аввалгидек кассада сканерлашни давом эттиришга тўғри келади.

«GAROV TARAQQIYOT NKM» МЧЖ таъсисчиси Владимир ГИБЕЛЬ buxgalter.uz учун махсус ТХКМ ва тадбиркорларда пиво бўйича пайдо бўладиган саволларни айтди:

Муҳим маълумотларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

Эътибор беринг

Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.

 

– Пиво алкоголь маҳсулоти ҳисобланадими, деган савол, қанчалик ғалати бўлмасин, солиқ маъмуриятчилиги мақсадларида турлича ҳал этилади.

Президентнинг 10.12.2025 йилдаги ПФ-246-сон Фармони («Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида») қабул қилинганда, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини нақд пулга сотиш тақиқланганда  пиво алкоголь маҳсулоти деб ҳисобланган. Бирмунча вақт уни нақд пулга сотиш ҳам мумкин бўлмади.

Энди ПФ-100-сон Фармоннинг 3-бандига кўра, 2026 йил 1 июндан бошлаб меҳмонхона хизматлари ва умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига:

  • алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотишда нақд тўловларни қабул қилишга рухсат берилади;
  • алкоголли маҳсулотларни сотиб олишда рақамли маркировкалаш кодлари ушбу субъектларда якуний истеъмол учун сотилган деб эътироф этилади.

Бироқ, солиқ органларининг ахборот тизимлари созламаларига кўра, пиво энди алкоголь эмас: уни нақд пулга сотиш мумкин, аммо кассадаги маркировка кодларини сканерламасдан сотиш мумкин эмас. Пивонинг рақамли маркировкалаш кодлари уни етказиб берувчидан харид қилишда меҳмонхоналар ва умумий овқатланиш корхоналарида якуний истеъмол учун сотилган деб тан олинмайди.

Демак, спиртли ичимликлар бошқа, пиво ва тамаки бошқа экан-да?

Нима учун пиво ўз моҳиятига кўра алкоголдан кўра тамакига яқинроқ эканлигини тушуниш қийин. Эҳтимол, бу шунчаки камчиликдир ва яқин орада уни тузатишар?

Ушбу талабларни аниқроқ тушуниш учун тадбиркорлар (меҳмонхоналар, умумий овқатланиш корхоналари) ва ТХКМ мутахассисларига солиқ органининг ушбу масала бўйича батафсил расмий тушунтиришлари зарур.

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text215569_nima_uchun_pivo_pf-246_buyicha_alkogolli_mahsulotlarga_kiradi_lekin_pf-100_buyicha_bu_ruyhatga_kirmaydi