Бухгалтерларга июлда керак бўлади:
Жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер участкалари учун компенсация солиққа тортилмайди
Олиб қўйилган ер участкалари эгаларига жамоат эҳтиёжлари ёки шаҳарсозлик реновацияси мақсадида бериладиган кўчмас мулк ёки пул маблағлари кўринишидаги компенсация солиқ солишдан озод қилинади. Буни назарда тутувчи қонун 2026 йил 12 декабрдан кучга киради.
Батафсил маълумот – buxgalter.uz сайтида:
Қонунчиликдаги муҳим ўзгаришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Эътибор беринг
Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.
Шундай қилиб, «Шаҳарларни реновация қилиш тўғрисида»ги 10.06.2026 йилдаги ЎРҚ-1149-сон Қонуннинг 58-моддасига кўра, жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини бошқа шахсга бериш ёки шаҳарларни реконструкция қилиш натижасида компенсация сифатида берилган кўчмас мулк объектлари ва/ёки пул маблағлари:
1) иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган хўжалик операциялари сифатида қаралади ва ҚҚСни ҳисоблаб чиқаришда товарларни реализация қилиш айланмаси деб эътироф этилмайди (СК 239-моддасига ўзгартиришлар);
2) фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқни (СК 304-моддасига ўзгартиришлар) ҳисоблаб чиқаришда даромад сифатида ҳисобга олинмайди;
3) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқаришда жами даромадга киритилмайди (СК 369-моддасига ўзгартиришлар).
Эътибор беринг
Реновация тўғрисидаги қонун ва унга киритилган барча ўзгартиришлар 2026 йил 12 декабрда кучга киради.
Эслатиб ўтамиз: аввалроқ СК 369-моддасининг 1-қисми қуйидаги мазмундаги 11-банд билан тўлдирилган эди:
- (1-қисм) Қуйидагилар жами даромад таркибига киритилмайди:
11) эгалик қилиш, доимий фойдаланиш ёки вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаси ёки унинг бир қисми жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши натижасида ер участкасига бўлган ҳуқуқ учун, шунингдек ушбу ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари учун мулкдорларга тўланган компенсация суммаси.
Ушбу ўзгартириш бир ойдан сўнг – 2026 йил 19 июлда кучга киради.
Юқоридагиларнинг барчаси кучга киргунга қадар қуйидаги қоидалар амал қилади:
Buxgalter.uz тавсия этади
![]()