«Соддалаштирилган» ҚҚСга ўтиш корхона учун фойдали эканлигини қандай аниқлаш мумкин
Тавсияда:
– «соддалаштирилган» ҚҚСни танлаган корхона нималарни қўлга киритади ва нималардан воз кечади;
– «соддалаштирилган» ҚҚСга ўтишнинг фойдасини белгиловчи омиллар;
– «соддалаштирилган» ҚҚСга ўтишдаги фойдани ҳисоблаш;
– «соддалаштирилган» ҚҚСга ўтиш фойдали бўлган ва фойдали бўлмаган ҳолатлар;
– ҳисоб-китобдан ташқари ҳисобга олинадиган омиллар.
6% ставка бўйича ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини ихтиёрий равишда қўллаш ҳуқуқи Президентнинг 26.05.2026 йилдаги ПФ-100-сон Фармони билан жорий этилган.
Соддалаштирилган тартиб 2026 йил 1 июндан 2030 йил 1 январгача савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари учун амал қилади.
Соддалаштирилган тартиб қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:
- йирик солиқ тўловчилар;
- давлат улуши 50% ва ундан юқори бўлган корхоналар.
Соддалаштирилган тартибга ўтиш ва умумий тартибга қайтиш ихтиёрий равишда, хабарнома берилганидан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб амалга оширилади.
- Корхона «соддалаштирилган»...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter